Шаҳзод Убайдуллаев: "Дониёр Нарзуллаев бугун катта ҳажмдаги ишни бажарди"

Aslanov Jasurbek
16 июн 2020
Coca Cola Суперлига 4-турида кутилмаган натижалар қайд этилишда давом этди.

Кеча Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" Жиззахда "Суғдиёна"га енгилган бўлса, бугун Бекободнинг "Металлург" жамоаси "Локомотив"ни йирик 3:0 ҳисобида таслим қилди. Учрашувдан сўнг иккинчи гол муаллифи Шаҳзод Убайдуллаев фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда вазиятлар яратган бўлсакда тўп киритиш насиб қилмади. Ўйинни кўрган бўлсангиз иккинчи бўлимда ҳаракатларимиз қовушди ва ишонч юқори бўлди. Болалар ҳарактер кўрсатишди. Карантиндан сўнг "Локомотив" ҳам бошқа жамоалар қатори қийналгани билинди. Менимча, кимда жисмоний ҳолат яхши бўлса ўша жамоа ғалаба қозонмоқда. Чемпионатнинг етакчи клубларини мағлубиятга учратганимиздан сўнг ҳиссиётлар ҳам бошқача бўлади. Ўз кучингизга бўлган ишонч ортади. Ғалабада барча бирдек меҳнат қилди. Дониёр Нарзуллаев бугун катта ҳажмдаги ишни бажарди. Нималарга қодирлигини кўрсата олди", - дейди Шаҳзод Убайдуллаев.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia