UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  7 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  8 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1

Шаҳбоз Эркинов «Навбаҳор»да, Шукурали Пўлатов келиши мумкин Янгиликлар

Шаҳбоз Эркинов «Навбаҳор»да, Шукурали Пўлатов келиши мумкин

Мамлакатимизнинг маҳоратли ҳужумчиларидан бири Шаҳбоз Эркинов ҳам янги мавсумни «Навбаҳор»да ўтказадиган бўлди.
Жамоамиз мураббийлар штаби ҳужумдаги рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор ҳужумчилар билан музокараларга киришишганди. Якунда Шаҳбоз Эркинов вариантида тўхташга қарор қилинди. 2013 йилги мавсумни «Олмалиқ» жамоасида ўтказган ҳужумчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти бор нишонга олганди. Мухлисларимизнинг ёдларида бўлса Олмалиқда ўтган «олмалиқ» - «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги биринчи давра учрашувида айнан Эркинов ҳисобни очишга эришганди. Аммо, якунда Шаҳбознинг голи олмалиқликларга фойда келтирмаганди. Чунки, футболчиларимиз меҳмонда 4:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишганди. Мавсумлар оралиғида «Олмалиқ»ни тарк этган ҳужумчи Самарқанднинг «Динамо» клуби сафида мавсумга тайёргарлик кўраётганди.

Навбатдаги чемпионатда «Навбаҳор» шарафини яна бир маҳоратли футболчилардан бири Шукурали Пўлатов ҳимоя қилиши мумкин. «Нефтчи»нинг собиқ футболчиси мавсумлар оралиғида «Бунёдкор» йиғинида иштирок этаётганди. «Нефтчи»нинг бошқа собиқ футболчилари Мансур Саидов ҳамда Бахтиёр Ёқубовларни янги мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказишларига олдинроқ ойдинлик киритилганди. Хуллас, Бахтиёр Ашурматов наманганлик мухлисларни хурсанд қилишга қодир жамоани шакллантиришга астойдил ҳаракат қилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика