UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  2 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  38 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Шаҳбоз Беғамовдан бугунги ўйинларга превью Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамовдан бугунги ўйинларга превью

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасидаги икки ўйин бўлиб ўтади.

«Бунёдкор» — «Олимпик»

— Қувноқ «Бунёдкор» футбол ўйнашни яхши кўради ва рақибга ҳам бемалол футбол ўйнашига қўйиб беради. Фарғонада роса омадли бўлди ўйини. «Нефтчи» босди, голларни «Бунёдкор» уриб кетди. Кўпчилик «Бунёдкор»ни ёш дейди, лекин таркиб оптимал баланслашган: 5 легионер ва тажрибали футболчилар жамланмаси мавжуд. «Олимпик» элитада ёмон кўринмаяпти, шунчаки ғалаба масаласи чўзилмоқда. Кападзе футбол ўйнашни хуш кўради ва бугунги рақиби билан бу борада яхшигина беллашади. Тактик ранг-баранг бўлган Кападзе «Олимпик»ни илк ғалабага етаклаши учун жуда қулай фурсат, менимча. Голларга бой, ҳақиқий қувноқ футбол томоша қилсак ажаб эмас. Имкониятлар тенг. «Бунёдкор» жамоа сифатида зўр, ўйинига 5 баҳо. Лекин ҳимоя чизиғидаги камчиликлар ҳужумдаги самарали ҳаракатлар орқали беркиниб қолмоқда. Кападзе айнан тактик тарафлама пишиқроқ бўлгани учун «Бунёдкор»нинг бу камчилигини юзага чиқаради, деган фикрдаман ва шу боис имкониятларни тенглаштириб баҳолайман. Хуллас, яхши футбол кўрсак керак, Худо хоҳласа.


«Динамо» — «Нефтчи»

— Мавсум стартини омадсиз бошлаган жамоалар. Роган «Динамо»да ўз услубини жорий қилиш арафасида. Албатта бунинг учун вақт талаб этилади. «Динамо» стандарт вазиятларига алоҳида урғу қаратадиган ва қарши ҳужумда хавфли жамоага айланмоқда. Асосий фалсафа - ҳимояни мустаҳкам ушлаш. Ўтган ўйинларда ҳеч бир ўйинда «Динамо» ёмон ўйнамади, шунчаки натижа борасида оқсади. Натижа келадиган даражага чиқиш учун вақт талаб қилиниши аниқ. Ўтган тур натижа ҳам берди. «Нефтчи» эса илк ўйинда ғалабага эришиб, қолган учрашувларни ўйин тарафлама ёрқин ўтказиб, бироқ натижа тарафлама чуқурликка тушди. «Пахтакор» билан муносиб ўйнади, «Сўғдиёна»дан кучли ўйнаб, 5-6та яққол вазиятлар яратиб гол уролмади. «Қизилқум» билан ўртача, лекин йирик мағлубиятга лойиқ ўйнамади. «Бунёдкор»дан анча устун ўйнаб, таблода устунликни бой берди. Ўйин ташкиллаштириш масаласида зўр, лекин натижа бобида жуда суст ўйнаётган жамоа ўрта балансни топиши ва ўша нуқтани ушлаши керак. Акс ҳолда буёғига жадвалда ҳам пастда қолиб кетиши хавфи юқори. «Нефтчи»да ярим ҳимоя кучли, ҳимоя ёки дарвоза чизиғи борасида кескин аксинча фикр. Ҳужумдаги реализация фоизи даромад солиғидан ҳам паст кўрсаткичда.

Бугунги ўйин «Нефтчи» учун финалга тенг. Лекин рақиб анойи эмас, мавсум стартидан фарқли равишда анча пишган ва Суперлигада исталган жамоага ҳақиқий «бош оғриқ»қа айланадиган «Динамо». Бу ўйинда ҳам имкониятлар деярли тенг. «Нефтчи» дарвозабонлари (энг кучсиз тарафи ҳам шу)  «Динамо» билан айниқса стандарт вазиятларида «қовун» туширмаса камида очко билан кетади. Акс ҳолда қуруқ қўл билан қайтади…


ШАҲБОЗ БЕҒАМОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика