UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34ЎФА собиқ халқаро бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Шаҳбоз Беғамов: "Евро-2020дан кейин футбол прагматикага ўзгармоқда" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Евро-2020дан кейин футбол прагматикага ўзгармоқда"

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ЖЧ-2022да сенсациялар кўпайиб кетаётгани борасида фикр билдирди.

"Гуруҳ босқичи ва нимчорак финалда голлар шоусини уюштирганлар уйига қайтди.

Кучини тўғри тақсимлаб, натижага аниқ стратегия билан юраётган жамоалар йўлда кетишяпти.

Мундиалда ёрқин футболдан кўра ёпиқроқ, прагматик услуб кўпроқ ғалаба қилаётганидан келиб чиқсак, бунинг эффекти умумий футболга, мураббийларга ҳам таъсир қилади.

Масалан Евро-2020дан кейин кўпчилик жамоалар учталик марказий ҳимоя билан ўйнашга ўтганди. Чунки кўплаб жамоалар шу тизимда ўйнаган ва буни ҳамма диққат билан кузатиб, андоза олган.

ЖЧдан кейин кўплаб мураббийлар ушбу мундиалдаги услублардан андоза олиши табиий. Ёрқин футбол зўр, кучли, лекин унга қарши ишланаётган тактика кўпроқ натижа бераяпти. Аммо бу узоқ давом этадиган давравий чемпионатларда кам эффектли. Локал турнирлар учун эса зўр қўлланма. Барибир ёрқин футбол тарафдорлари кўпайгани маъқул. Футбол нафақат ички интрига, балки ёрқинлиги билан янада гўзал.

Ёрқин футбол ўйнаб ғолиб чиқадиган ва натижага эришадиган жамоа — ҳақиқий кучли жамоа.

Масалан, Франция ёки Англия бундай ижрочилар билан ўта гўзал футбол кўрсатиши керак идеалда.

ЖЧда энг зўр ўйин қилган жамоа — Бразилия бўлди. Жамоада ўйин зўр ташкиллаштирилган, фақат характер ҳали тўлиқ шаклланмаганлиги панд берди.

Марокаш эса ўз кучидан келиб чиқиб идеал ўйнамоқда. Улар натижага элтувчи йўлни билади ва ўша манзил сари рақибларни зўр зарарсизлантириш ва метин ирода ҳамда характер билан олға кетмоқда.

Хорватияда худди шу ишни қилиш тажрибаси ва қўл остидаги йиғилган топ ва зўр футболчилар қоришмаси мавжуд.

Франция ҳам ўша осон ва яхши уддалайдиган услубидан фойдаланмоқда. Ҳайрон қолдираётгани Дешам бундай юлдузларни қандай қилиб бу каби услубда ўйнашга кўндириб, узоқ йиллардан буён ушлаб турибди. Шунчаки қойил.

Аргентинада жамоавий ўйин яхши даражада ва асосий фактори — Месси феномени кучли.

Хуллас, бу ЖЧда қанчадан-қанча катта афишали кутилган финаллар барбод бўлди. Эҳтимолий битта катта афишали финал имконияти мавжуд: Аргентина — Франция.

Лекин Хорватия ва Марокаш бунга ҳеч ҳам рози эмас.

Сиз нима деб ўйлайсиз, катта афишали финал кўрамизми ёки Қатардаги мундиал сенсацион финалга муносибми?", - деб ёзади Беғамов ўз телеграм каналида.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика