UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  3 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:10Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал старт олди! (онлайн ҳисоб)  40 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12

Шафқатсиз мундиал-3 Янгиликлар

Шафқатсиз мундиал-3

Россия яшил майдонларида ўтказилаётган футбол бўйича ХХI жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бу турнирга жами 32 та терма жамоа келади, фақат бир терма жамоа ғолиб бўлади, чемпионат формати шунақа, мундиал шуниси билан қизиқ. ЖЧ-2018да нимчорак финаллар бошлангандан бери бўлиб ўтаётган ҳар бир учрашув бизни қайсидир терма жамоа билан хайрлашишга мажбур қилмоқда.

Нимчорак финал учрашувида Португалия терма жамоасини мундиални тарк этишга мажбур қилган Уругвай терма жамоаси таркибида Гризман, Мбаппе, Погба каби юлдузлари бўлган Франция терма жамоасига дуч келди. Учрашувда Вараннинг бош билан киритган ажойиб голи ва Уругвай посбони Муслеранинг худди ўша сиз ва биз билган Кариус каби қилган қўпол хатоси эвазига Франция терма жамоаси 0:2 ҳисобида Каванисиз ўйнаган Уругвайни таслим этди. Энди биз Каванининг супер зарбаларини, Суареснинг айёрона ҳаракатларини бу турнирда кўрмаймиз, истасак ҳам барибир иложи йўқ, Уругвай шу ерда тўхтатилди.


Чемпионат бошида фаворит деб эътироф этилган терма жамоаларнинг мундиални тарк этишига кўникиб қолаётгандекмиз назаримда. Мундиал карвонидан четга чиққан навбатдаги жамоа бу Бразилия. Таркибида Неймар,   Коутиньо, Фирминьо, Марсело каби юлдузлари бўлган бразилияликлар чорак финалнинг марказий учрашувида ҳозирги кундаги таркиби "олтин авлод" дея эътироф этилаётган Бельгия терма жамоасига тўқнаш келишди. Дастлаб бразилияликлар ўз дарвозасига ўзлари гол уришган бўлишса, кейинроқ Кевин де Брюйне қарши ҳужумда тўпни дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Бразилия терма жамоаси футболчилари иккинчи таймда рақиб дарвозасини бир марта ишғол эта олдилар холос. Ҳамма Неймар, Фирминьо каби етакчилардан гол кутган бўлсада, Бельгия дарвозасига голни Ренато Аугусто урди. Ҳа кетма-кет фаворитлар тарк этаётган мундиални энди Бразилия ҳам тарк этди, биз энди Неймарнинг дриблингларию симуляцияларини бу мундиалда кўрмаймиз, кўра олмаймиз.


ЖЧ-2018га таркибида Ибрагимович бўлмаган Швеция терма жамоаси келди. Гуруҳ босқичидан чиқди, нимчорак финалда даражаси жиҳатидан ўзига тенг бўлган, хатто давлатлари номи жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин бўлган Швейцарияни мағлуб этди. Лекин чорак финалда уларни "футбол ватани" ҳисобланмиш Англия кутиб турган эди. Шведлар ҳарчанд уринишмасин Англия терма жамоасини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишмади, энди мундиал карвонида Швеция терма жамоаси йўқ, улар ҳам бизни, жаҳон чемпионатини тарк этишди.


Чорак финалларнинг сўнги учрашувида мезбонлар Россия терма жамоаси Хорватия терма жамоаси билан тўқнашди. Таркибида Черишев, Головин каби иқтидорли футболчилари бор мезбон терма жамоа Хорватия билан иродали тарзда охиригача курашди. Тўғриси охирги Европа чемпионатидан кейин таркиби тарқатиб юборилиб, қайтадан ташкил этилган Россия терма жамоасидан бу  қадар ёрқин ўйин кутмаган эдим. Учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса Хорватия терма жамоасининг қўли баланд келди. Хайр Россия!  Ярим финаллар энди мезбон терма жамоа иштирокисиз ўтади. Шафқатсиз мундиал мана шунақа! Қаршингдан чиққан рақибни ютмадингми, чемпионат мезбони эканлигинг аҳамиятсиз, мундиал карвонидан тушиб қолаверасан.

Ярим финалларда бизни ажойиб учрашувлар кутмоқда. Ушбу босқичга энг кучлилар етиб келишди, уларнинг ҳар бири чемпионликка муносиб. Кузатишда давом этинг, ЖЧ-2018 давом этади!

Бекзод Толибов

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика