Шацкихнинг рекорди яна ортга сурилди
22 сен 2014 08:21
Янгиликлар
Шацкихнинг рекорди яна ортга сурилди
Украина чемпионатининг 7-турида ҳамюртимиз Максим Шацкихнинг “Говерла” клуби икки очкодан маҳрум бўлди.
Ўз майдонида Одессанинг “Черноморец” жамоасини қабул қилган ужгородликлар нурсиз дурангга имзо чекишди.
Учрашувни Шацких бошланғич таркибда бошлади ва 82-дақиқада ўз ўрнини Каверинга бўшатиб берди. Шу тариқа, Ребровнинг 123 та голдан иборат рекордини янгилаш яна ортга сурилди. Ушбу турда кутилмаганда амалдаги чемпион “Шахтёр” ўзи мезбон бўлган ўйинда “Заря” клубига 0:1 ҳисобида ютқазди.
Турнир жадвалида Санжар Турсуновнинг “Ворскла” клуби 4-ўринга кўтарилиб олди. Бир кун олдин “Ворскла” ғалаба қозонган ва голларнинг бири айнан Турсунов ҳисобига ёзилганди. Шацкихнинг “Говерла” клуби эса 13-поғонадан жой олган.
ГОВЕРЛА – ЧЕРНОМОРЕЦ 0:0 (0:0, 0:0)
21 сентябрь. “Авангард Ужгород”
Говерла – Коваль, Люлька, Акакпо (Степанюк, 73), Ягодинский, Качараба, Тудосе, Полянский, Герасимюк, Мякушко, МАКСИМ ШАЦКИХ (Каверин, 82), Фешук.

Фикрлар