Шацких: "Фаолиятимни якунламоқчи эмасман"
25 июн 2015 14:05
Янгиликлар
Шацких: "Фаолиятимни якунламоқчи эмасман"
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси ва "Говерла" ҳужумчиси Максим Шацких фаолиятини якунламоқчи эмас.
"Ҳали ўйнамоқчиман. Мураббийлик иши? Бу келажакда юз бериши мумкин ва шундагина бу ҳақда батафсил гаплашамиз. Ҳозир мураббийлик ҳақида гапиришга эрта.
Айни дамда футболчиман ва фаолиятимни якунлаш ниятим йўқ. Мураббий бўлишга шошилмаяпман" - дейди Шацких.
Шацких Украина чемпионати рекордчиси ҳисобланади. 36 ёшли футболчининг ҳисобида 124та гол бор.
Фикрлар