UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  4 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Шацких: "Биз формаларимизни уйга олиб кетиб, ўзимиз ювамиз" Янгиликлар

Шацких: "Биз формаларимизни уйга олиб кетиб, ўзимиз ювамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ва айни дамда Украинанинг "Говерла" клубида тўп тепаётган Максим Шацких, жамоанинг молиявий муаммолари ҳақида сўзлаб берди.

"Агар сен 36 ёшингда жамоанинг 18талигига кира олмасан, демак ниманидур нотўғри қиляпсан ёки атрофингда қандайдир воқеалар юз беряпти. Ўз жойимда кимдандур кучсизроқман дея олмайман, лекин сўнгги қарорни мураббий қабул қилишини биламан.

Узоқ вақт давомида умумий гуруҳда шуғулланиб, ўйинга тайёргарлик кўрдим. Тўғри, ҳароратим билан ғалатилик бўлди: Тиббий кўрикдан ўтдим, анализ топширдим, УЗИ ва МРТдан ўтдим, аммо ҳеч ким аниқ диагноз қўйгани йўқ... 3 кун кетма-кет ҳароратим 37, 36,7 , 36,8 дан тушмади. Бундай майда-чуйда билан шифокорларни безовта қилмайман. Ким билади, балки шу ҳарорат мени ёшим учун одатий ҳолдир.

Охирги марта қачон маошни кўрдик? Тез орада бир йиллик байрам бўлади. Пул беришган, аммо аниқ қайси ўйин ёки ой учунлиги аниқ эмас. Мукофот пули? Олдинги саволингизга жавоб бераётиб мен ойлик маошни назарда тутган эдим. Қўшимча пул олмаймиз. Бизда ҳеч қандай шароит йўқ. Оддий бир мисол келтираман: клубда кир кийимлар ювилмайди. Биз формаларимизни уйга олиб кетиб, ўзимиз ювамиз. Фақат ўйинга кетишдан олдин овқатланамиз. Қисқа қилиб айтганда, ўзимизни ўзимиз боқамиз" - дейди Шацких.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика