“Севинч” таркибида энди уч нафар легионер футболчи тўп тепади

Mirjalol Normatov
15 июл 2022, 17:08
“Севинч” ўз таркибини давралар оралиғида кучайтиришга катта эътибор қаратди.

Натижада “Насаф” клубининг бош ҳомийси – “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ  раҳбарияти нинг бевосита қўллаб-қувватлаши эвазига ўз таркибига уч нафар легионер футболчини қўшиб олди.

Булар Дангмеи Грейс, марказий ярим ҳимоячи – Ҳиндистондан, Мумуни Фусеина, ҳужумчи – Ганадан ва Нжолле Алвине Нгонжа, марказий ҳимоячи – Камерундан. 

Мумуни Фусеина бунгача Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” жамоасида тўп тепган ва ўтган йилги мавсумда чемпионликни расмийлаштирган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Севинч" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›