UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  0 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1

«Севинч» қароргоҳидаги таъмирлаш ишларидан фоторепортаж Янгиликлар

«Севинч» қароргоҳидаги таъмирлаш ишларидан фоторепортаж

Аввал хабар қилганимиздек, “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти ташаббуси билан “Геолог” МССМда кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган эди.

Тўғри, юртимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин оқибатида таъмирлаш ишлари бир муддат тўхтаб қолди. Аммо айни кунларда бу жараён қизғин давом этмоқда.

Маълумки, “Геолог” МССМда жуда кўплаб спорт иншоотлари жойлашган. Бу марказда стадион, спорт аренаси, замонавий бассейн, гимнастика, атлетика, шахмат-шашка, ҳар хил ўқув марказлари, фитнес хоналари, чўмилиш ҳавзаси ва бошқалар бор.

“Геолог” маданий, спорт соғломлаштириш марказида таъмирлаш ишлари қандай кетаяпти. Ушбу марказда жойлашган “Севинч” футбол клуби қароргоҳидачи? Аввало шуни таъкидлаб ўтишни ҳоҳлардикки, клубимиз ихтиёридаги ётоқхона, ювиниш, кийиниш хоналари, ошхона ва ўқув хоналари тез кунларда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Биз ушбу таъмирлаш жараёни ҳақида фоторепортаж уюштирдик. Марҳамат томоша қилинг.




Бу “Севинч” клуби ошхонасининг ташқи кўриниши. Ошхонада ҳали таъмирлаш ишлари тўлиқ тугалланмаган бўлсада, амалга оширилган ишлар анча кўзга кўриниб қолди ва ошхона ташқи кўриниши мутлақо янги кўринишга эга бўлди.


Бу машҳур “Геолог” спорт аренаси, бу ерда не-не халқаро ва республика миқиёсидаги мусобақалар ўтказилмаган дейсиз. Бу ерда ҳозир сўнгги жиҳозлаш ва таъмирлаш ишлари кетаяпти.






Бу эса “Геолог” стадиони. Стадион трибуналари, йўлаклар, югуриш йўлаклари тўлиқ таъмирланади. Ўриндиқлар алмаштирилади. Югуриш йўлакларининг қопламалари янгилинади. Стадион муҳандислик коммунакациялари ҳам замон талаблари даражасида ўзгармоқда.



Энди “Севинч” футбол клуби ётоқхонасига ташриф буюрамиз. Ётоқхона хоналари, санитария узеллари, иш кабинетлари хуллас барчаси тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда. Жиҳозларнинг ҳаммаси тўлиқ янгиларига алмаштирилмоқда. Ётоқхона барча талабларга жавоб берадиган даражада ўзгармоқда. Ўйламизки, бу янгиликлар жамоамиз футболчиларининг кайфиятига – кайфият қўшажак.





Стадион, яъни марказнинг ташқи кўриниши ҳамбошқача бўлади. Марказ ҳудудидаги йўлаклар қопламаси ҳам янгисига алмаштирилди.

Хуллас, бу марказда одам кўрса ҳаваси келадиган даражада ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятига, қурилиш ва таъмирлаш корхоналари раҳбариятига, энг асосийси бу ерда меҳнат қилаётган ишчиларга клубимиз номидан миннатдорчиликлар билдириб қоламиз!

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика