

Баҳром Норсафаров айни пайтда мамлакатимизнинг U-16 ўсмир қизлар терма жамоасининг бош мураббийи саналади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК семинарига юртимиздан вакил сифатида Баҳром Норсафаровни юборишга қарор қилди. Бунга албатта етарли сабаблар бор. Ушбу мутахасис қаерда фаолият юритмасин ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб келмоқда. Бунга мисол тариқасида Баҳром Норсафаров мураббийлигидаги U-16 ўсмир қизлар терма жамоамизнинг Осиё чемпионати финали йўлланмасини қўлга киритганлигидир.
Хабарингиз бор, Баҳром Норсафаров бошчилигидаги U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси шу йили ноябрь ойида Хитойда бўладиган Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок ҳам этишади.



