UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12"Штутгарт" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 11:48Карикатура: Франция, Португалия ва Германия гуруҳдан кейинги босқичга чиқишди  1 11:25Марсело "Реал" сардори этиб тайинланди  3 11:01Пау Лопес "Марсель"га ўтиши мумкин  0 10:38Финляндия терма жамоаси хавбеки Кауко Ҳиндистоннинг "Мохун Баган" клубига ўтди. У Евродаги барча уч ўйинда ҳаракат қилди  3 10:16"Милан" Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 09:58Лёв: "Венгрия автобус қўйди. Англия эса ўз уйида ҳужум қилади"  9 09:40Лэмпард Макелеле ва Кантени таққослади  3 09:26Стерлинг: "Клуб билан соврин катта иш. Аммо Англиядаги ғалаба асосий ютуғим бўлади"  0 09:13Бугун Тошкентда Осиё чемпионлар лигаси старт олади: бизни иккита ўйин кутмоқда  18 09:09Olamsport: "Бектемир нокаут эвазига ғалаба қозонади деб ўйлагандим", "Эҳтиёт бўл. Хасбулла сени янчиб ташлайди!"  0 08:52Евро-2020. Гуруҳ босқичида энг кўп югурган футболчи номи аниқ бўлди  2 08:40Америка Кубоги-2021. Чили - Парагвай 0-2  0 08:35Америка Кубоги-2021. Боливия - Уругвай 0-2  0 08:30Суперлигада 11-тур старт олмоқда: бугун иккита ўйин бор   9

Севильядан Санкт-Петербурггача: Евро-2020'даги 11 шаҳарнинг 11 стадиони Янгиликлар

Севильядан Санкт-Петербурггача: Евро-2020'даги 11 шаҳарнинг 11 стадиони

Сиз билан биргаликда Европа чемпионати географиясини ўрганамиз.

- Дастлаб Евро-2020 13 шаҳарнинг 13 стадионида ўтиши лозим эди.

- 2017 йил декабрда Брюссел Миллий стадион қурилишининг кечикиши сабабли мезбон шаҳарлар рўйхатидан чиқиб кетди. Брюсселда бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувлар Лондонга кўчди.

- 2021 йил апрел ойида Еврони қабул қиладиган шаҳарлар рўйхатида яна ўзгаришлар юз берди: Бильбаонинг ўрнини Севилья эгаллаган бўлса, Дублин ундан буткул чиқиб кетди. Ирландия пойтахтида ўтиши мўлжалланган ўйинлар Лондон ва Санкт-Петербург ўртасида тақсимланди.

Евро-2020'нинг 11 ўйингоҳи

1. Лондон (Англия) — "Уэмбли" (90 000, трибунанинг 25% қисмини тўлдиришга рухсат этилган)

Ўйинлар (8): Англия — Хорватия (13 июнь), Англия — Шотландия (18 июнь), Чехия — Англия (22 июнь), 1/8 финалнинг икки баҳси (26 ва 29 июнь), икки ярим финал (6 ва 7 июль), финал (11 июль).

- Евро-2020 асосий стадиони: "Уэмбли" ҳар қайси стадиондан кўра кўпроқ ўйинларни ўзида қабул қилади (8 учрашув), Лондондаги стадионда турнирнинг асосий тўқнашувлари ўтказилади — икки ярим финал ҳамда финал.

- Эски "Уэмбли" (1923-2000) ўрнига худди шу ном билан янги қад ростлаган замонавий стадион Англияда бўлиб ўтган Евро-1996'нинг асосий аренаси эди. 25 йил олдин "Уэмбли"да гуруҳ босқичидан ўрин олган Англия — Шотландия (2:0) учрашуви, шунингдек, чорак финал доирасидаги Англия — Испания (0:0, пен. бўйича 4:2), ярим финалдаги Англия — Германия (1:1, пен. бўйича 5:6) ва Германия — Чехия (2:1, "Олтин гол") финали каби ҳал қилувчи баҳслар ўтказилган.

- Англияда бўлиб ўтган Евро-1996'нинг Германияга қарши кечган ярим финалда ўйиндан кейинги пенальтилар сериясига мурожаат қилинган. Ўшанда Англия терма жамоасининг ҳозирги мураббийи Гарет Саутгейт муваффақиятсизликка учраган.

- Янги "Уэмбли" (2007 йилда очилган)нинг асосий ўйинлари Чемпионлар Лигасининг 2 та финали саналади – 2011 йилги ("Барселона" — "Манчестер Юнайтед" — 3:1) ва 2013 йилдаги ("Бавария" — "Боруссия" Дортмунд" — 2:1).

2. Санкт-Петербург (Россия) — "Санкт-Петербург" (62 315, 50% қисми тўлишига рухсат берилган)

Ўйинлар (7): Бельгия — Россия (12 июнь), Польша — Словакия (14 июнь), Финляндия — Россия (16 июнь), Швеция — Словакия (18 июнь), Финляндия — Бельгия (21 июнь), Швеция — Польша (23 июнь), чорак финал ўйини (2 июль).

- "Санкт-Петербург" — бу "Газпром Арена"нинг нотижорат номи.

- Россия стадиони Евро-2020 ўйинларининг умумий сони бўйича "Уэмбли"дан кейин иккинчи ўринда туради — 7 га 8.

- Санкт-Петербургда ЖЧ-2018 ўйинлари бўлиб ўтган, шу қаторда учинчи ўрин учун кечган Бельгия — Англия ўйини (2:0).

- Бу йил "Газпром Арена" Чемпионлар Лигаси финалини ўтказиши керак эди, аммо пандемия хариталарни чалкаштириб юборди. УЕФА Санкт-Петербургга 2022 йилги Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи ўйинини ўтказишини ваъда қилмоқда.

3. Рим (Италия) — “Олимпико” (72 698, 25% тўлишига рухсат этилган)

Ўйинлар (4): Туркия — Италия (11 июнь), Италия — Швейцария (16 июнь), Италия — Уэльс (20 июнь), чорак финал учрашуви (3 июль).

- "Олимпико"да Евро-2020'нинг очилиш учрашуви бўлиб ўтади, унда Туркия ҳамда Италия ўзаро баҳслашади.

- Бу тарихий шаҳарнинг асосий аренаси учун Евро-1968 ва Евро-1980'дан кейинги учинчи Европа чемпионати бўлади.

- Дарҳақиқат, "Олимпико" Европа чемпионатининг учта финалини қабул қилгани билан мақтана олади:

1968 йил: Италия — Югославия — 1:1

1968 йил (қайта ўйин): Италия — Югославия — 2:0

1980 йил: ГФР — Бельгия — 2:1

4. Мюнхен (Германия) — «Альянц Арена" (75 000, 20% тўлишига рухсат этилган)

Ўйинлар (4): Франция — Германия (15 июнь), Португалия — Германия (19 июнь), Германия — Венгрия (23 июнь), чорак финал баҳси (2 июль).

- "Альянц Арена" "Ўлим гуруҳи бўлмиш "F" гуруҳи баҳсларини ўзида ўтказади, унда мос равишда аввалги Европа чемпионатининг ғолиби, финалчиси ва ярим финалчиси — Португалия, Франция ва Германия плей-оффга чиқиш учун кураш олиб боради. 

- Мюнхен стадиони бунгача йирик мусобақа — 2006 йилги Жаҳон чемпионатининг ўйинларига мезбонлик қилган. Ўша пайтда "Альянц Арена"да Германия (Коста-Рикага қарши очилиш учрашуви ва 1/8 финалнинг Швеция билан ўйини), Франция ва Португалия ўзаро ушбу стадионда ўйнаган.

- 2011/12 йилги Чемпионлар лигаси финали "Альянц Арена"да бўлиб ўтган. Мюнхеннинг "Бавария"си ўз майдонида Чемпионлар Лигаси финалида майдонга тушган тарихдаги биринчи жамоага айланди ва "Челси"га ютқазди.

5. Боку (Озарбайжон) — "Олимпия" стадиони (70 000, 50% томошабинга рухсат)

Ўйинлар (4): Уэльс — Швейцария (12 июнь), Туркия — Уэльс (16 июнь), Швейцария — Туркия (20 июнь), чорак финал ўйини (3 июль).

- "Олимпия" стадиони Евро-2020 ареналарининг "иккинчи тоифа"сига киритилган, аҳамияти жиҳатидан фақат ярим финал ва финални ўтказадиган "Уэмбли"дан кейин иккинчи ўринда туради. 

- Боку  Санкт-Петербург, Рим ва Мюнхен каби чорак финал ўйинларининг бирига мезбонлик қилади.

- Ушбу аренанинг ўзига хос белгиси сифатида Европа Лигаси 2018/19 йилги мавсумининг финал учрашувини келтириб ўтиш мумкин. Ўша ўйинда Лондоннинг икки клуби тўқнаш келишган, бири бошқасига имконият қолдирмаган: Челси» — «Арсенал» — 4:1.

6. Глазго (Шотландия) — "Хэмпден Парк" (52 103, 25% қисмига рухсат берилган)

Ўйинлар (4): Шотландия — Чехия (14 июнь), Хорватия — Чехия (18 июнь), Хорватия — Шотландия (22 июнь), 1/8 финал учрашуви (29 июнь).

- Евро-2020’даги энг эски стадион: "Хэмпден Парк" 1903 йилда очилган.

- Расмий маълумотларга кўра 1937 йилда "Хемпден Парк"да ўтказилган Англия ва Шотландия ўртасидаги ўйинга 150 минг томошабин йиғилган. Қўшимчасига аренага яна тахминан 20 мингга яқин томошабин ҳам кирган деб айтилади.

- Чемпионлар Лигаси/Кубоги финалларини уч марта ўтказган:

1. 1959/60 йилги мавсум. "Реал" — "Айнтрахт" Франкфурт — 7:3 (энг кўп мухлис кирган финал — 135 000 томошабин)

2. 1975/76 йилги мавсум. "Бавария" — "Сент-Этьен" — 1:0 (мюнхенликлар кетма-кет учинчи совринни ютишган)

3. 2001/02 йилги мавсум. "Реал" — "Байер" — 2:1 (Зидан ғалаба голини урган, сиз бу голни кўрмаган бўлсангиз, футбол мухлиси эмассиз)

7. Амстердам (Нидерландия) — "Йохан Кройф Арена" (54 990, 25% ёки 33% тўлишига рухсат бор)

Ўйинлар (4): Нидерландия — Украина (13 июнь), Нидерландия — Австрия (17 июнь), Шимолий Македония — Нидерландия (21 июнь), 1/8 финал баҳси (26 июнь).

- Илгари ушбу стадион "Амстердам Арена" деб номланган, 2018/19 йилги мавсум бошланишидан олдин у таниқли нидерландиялик футболчи ва мураббий шарафига ўзгартирилган.

- Ушбу стадионда Евро-2000 ўйинлари бўлиб ўтган, шу қаторда нидерландияликлар хафа бўлган ярим финал Нидерландия — Италия (0:0, пен. бўйича 1:3) ўйини.

- "Амстердам Арена" 1997/98 йилги Чемпионлар Лигасининг финал учрашувини ўтказган, унда "Реал" "Ювентус" ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

8. Будапешт (Венгрия) — "Ференц Пушкаш" (67 215, 100% тўлишига рухсат этилган)

Ўйинлар (4): Венгрия — Португалия (15 июнь), Венгрия — Франция (19 июнь), Португалия — Франция (23 июнь), 1/8 финал ўйини (27 июнь).

- Евро-2020’нинг енг ёш стадиони: деярли 2 йил олдин — 2019 йил 15 ноябрда очилган.

- Европа чемпионатида томошабинларни киритишга чекловлар қўйилмаган ягона ўйингоҳ. 

- Будапештда "Ливерпуль" ва "Лейпциг", "Боруссия" Мёнхенгладбах ва "Манчестер Сити" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси 1/8 финал учрашувлари ўтказилган. Шунингдек, ўтган йили "Бавария" ҳамда "Севилья" ўртасидаги УЕФА Суперкубоги ўйини ҳам айнан "Ференц Пушкаш"га ишониб топширилганди.

9. Севилья (Испания) — "Эстадио Ла Картуха" (60 000, 30% тўлишига рухсат берилган)

Ўйинлар (4): Испания — Швеция (14 июнь), Испания — Польша (19 июнь), Словакия — Испания (23 июнь), 1/8 финал ўйини (27 июнь).

-  Севилья 23 апрель куни Евро-2020 мезбонлари рўйхатидаги яна бир Испания шаҳрини — Бильбаонинг ўрнини эгаллади, сабаби маҳаллий ҳокимият "Сан-Мамес"га томошабинлар киришини истамади.

- Стадион 1999 йилда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати учун қурилган.

- 2002/03 йилги УЕФА кубоги финалига мезбонлик қилган. Ўшанда "Порту" "Селтик"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

- Ушбу майдонда 2020/21 йилги Миллатлар Лигасида Испания Германияни тор-мор келтирган – 6:0.

10. Бухарест (Руминия) — "Миллий" стадиони (55 600, 25% тўлишига рухсат мавжуд)

Ўйинлар (4): Австрия — Шимолий Македония (13 июнь), Украина — Шимолий Македония (17 июнь), Украина — Австрия (21 июнь), 1/8 финал баҳси (28 июнь).

- Усти тўлиқ ёпиладиган Евро-2020 стадионларидан бири. Қолган иккитаси — "Санкт-Петербург" ва "Паркен".

- Стадион 2011/12 йилги Европа Лигаси финалига мезбонлик қилган — "Атлетико" — "Атлетик" Бильбао (3:0).

11. Копенгаген (Дания) — "Паркен" (38 100, 45% тўлишига рухсат бор)

Ўйинлар (4): Дания — Финляндия (12 июнь), Дания — Бельгия (17 июнь), Россия — Дания (21 июнь), 1/8 финал ўйини (28 июнь).

- Дания гуруҳ босқичидаги барча ўйинларни ўз уйида ўтказади. Россия билан ўйин мезбони қуръа ташлаш йўли билан аниқланди. Бу орқали Россия - Дания ўйини Копенгагенда ўтказиладиган бўлди.

- Евро-2020’да энг кам томошабин сиғадиган стадион.

- "Паркен"да УЕФА таснифидаги 2 та еврокубок финали бўлиб ўтган ва уларнинг ҳар иккисида "Арсенал" иштирок этган: "Канонирлар" 1994 йили Кубок Эгалари Кубогида "Парма"ни енгишган бўлса, 2000 йилда УЕФА Кубогида "Галатасарой" устидан ғалаба қозонишган.

Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+3   
10 июн 22:19:59
Солижон Муратов
Uzreport va Futbol tv kanaliga muhlislarda zor taklif. Bir oyga Evro 2020 oyinlari uchun Mirzahakim Toxtamirzayevni shartnoma asosida bir oyga ishga olinglar. Barcha futbol muxlislarini xursand qilganlar bolasiz. Oyinlar soni kop shuning uchun shu insonni xam tezro oz ishiga qaytaringlar bir mazza qilaylik! Bu oddiy taklif oldinda rahmat.
   
11 июн 10:14:44
FREND UZBEKISTAN
G'alatiku barcha stadiyonlarda mezbonlar uyida o'yinlarni o'tkazadi bu sport pinsplarga to'g'ri kelmaydiku.
   
11 июн 10:14:44
FREND UZBEKISTAN
G'alatiku barcha stadiyonlarda mezbonlar uyida o'yinlarni o'tkazadi bu sport pinsplarga to'g'ri kelmaydiku.
   
11 июн 10:00:53
shuhrat70uz@mail.ru
vengriya portugaliya daxshat staion to'larkarkanda
   
11 июн 08:52:48
Inomjon Boltayev
Солижон Муратов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uzreport va Futbol tv kanaliga muhlislarda zor taklif. Bir oyga Evro 2020 oyinlari uchun Mirzahakim Toxtamirzayevni shartnoma asosida bir oyga ishga olinglar. Barcha futbol muxlislarini xursand qilganlar bolasiz. Oyinlar soni kop shuning uchun shu insonni xam tezro oz ishiga qaytaringlar bir mazza qilaylik! Bu oddiy taklif oldinda rahmat.
Bu oddiy taklif emas juda Zo'r taklif
   
10 июн 21:16:37
Барселона™
Sherka Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Daxshat Benzema to'p tepyapti
))))
   
10 июн 20:25:38
Nodirbek Real Madrid
2001/02 йилги мавсум. "Реал" — "Байер" — 2:1 (Зидан ғалаба голини урган, сиз бу голни кўрмаган бўлсангиз, футбол мухлиси эмассиз)

Жонли эфирда кўрганмиз
-1   
10 июн 20:34:54
RONALDO BARSAGA DAM
Nodirbek Real Madrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2001/02 йилги мавсум. "Реал" — "Байер" — 2:1 (Зидан ғалаба голини урган, сиз бу голни кўрмаган бўлсангиз, футбол мухлиси эмассиз) Жонли эфирда кўрганмиз
Ha ajoyib
-1   
10 июн 20:34:51
RONALDO BARSAGA DAM
Nodirbek Real Madrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2001/02 йилги мавсум. "Реал" — "Байер" — 2:1 (Зидан ғалаба голини урган, сиз бу голни кўрмаган бўлсангиз, футбол мухлиси эмассиз) Жонли эфирда кўрганмиз
Ha sjoyib
-1   
10 июн 19:58:33
Neftchi va Vodiy jamoalari muxlisi
Qoqan stadionlardi rasmi qani
-1   
10 июн 19:49:53
Sherka Bek
Daxshat Benzema to'p tepyapti
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика