

Аввалроқ шартномаси икки йилдан кейин якунланадиган аргентиналик ярим ҳимоячининг товон пули 70 миллион евро миқдорида белгилаб қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ футболчи янги шартнома имзолаш ниятида ва бу ҳолатда тўлов миқдори 80 миллионгача ошади. Тахминларга кўра, "Вест Хэм"да бундай маблағ бўлиши даргумон.
Жорий мавсумда футболчи Ла Лигада 23 учрашувда 5 та гол урди ва 2 та самарали ҳаракатни амалга оширди.



