"Севилья" Москвадаги Қизил майдонда сайр қилди (ФОТО)
17 окт 2017 11:31
Янгиликлар
"Севилья" Москвадаги Қизил майдонда сайр қилди (ФОТО)
Бугун Испаниянинг "Севилья" клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида "Спартак" меҳмонига айланади.
Жамоа мураббийлар штаби ўйиндан олдин футболчилар маданий ҳордиқ чиқариши учун уларни Москванинг тарихий жойларига олиб боришди. Бу ҳақда испан клубининг "Твиттер"даги расмий сайти эълон қилди. "Севилья" делегацияси Москва марказидаги тарихий Қизил майдонда бўлишди ва эсдалик учун суратша тушишга ҳам улгуришди.
Эслатиб ўтамиз, "Спартак" ҳамда "Севилья" ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
Фикрлар