

"Кунде биз билан бахтли ва гап пулда ҳам эмас. У шунчаки рақобатбардошроқ жамоада ўйнамоқчи. Биз уни эртароқ сотишимиз мумкин эди, аммо бир йилдан сўнг у қимматлашади деб ўйладик", – дейди "Севилья" директори.
Кунде учун бош даъвогар "Челси" ҳисобланади, Лондон клуби уни ўтган ёздан бери ўз сафига қўшиб олишни хоҳлайди.
Битим 65 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.



