Сетьеннинг собиқ ёрдамчиси Пикенинг жамоасини бошқаради

Mirjalol Normatov
18 янв 2021, 23:14
Кике Сетьеннинг собиқ ассистенти Эдер Сарабия "Андорра" клуби бошқарувини қўлига олди.

Ушбу клубнинг эгаси "Барселона" футболчиси Жерар Пике ҳисобланади. 2019 йилда унинг бошқарувидаги "Kosmos" компанияси клуб акцияларини сотиб олди ва барчанинг қарзларини тўлаб берди.

Сарабия ўз вақтида "Лас-Пальмас", "Бетис" ва "Барселона"да Кике Сетьенга ёрдам берган. Бу унинг бош мураббий сифатидаги илк жамоаси бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal