

“Ғалаба қозонишимиз зарур эди. Хатоларимиз қанча кам бўлса, шунча яхши. Уч очколик бўлдик, энди “Реал” қандай ўйнашини кўрамиз.
Рақиблар ҳақида ўйламаймиз. Ишлашимиз керак бўлган жабҳалар бор, аммо олдинга оптимистик рухда қарамоқдамиз”, дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига чемпионлиги учун курашаётган “Реал” 25 июнга ўтар кечаси, соат 01:00да “Мальорка”га қарши баҳс олиб боради.



