

Каталонияликлар устози Кике Сетьен ҳам Мессининг ҳавотирини ўринли деб ҳисоблади.
“Дарҳақиқат, агар охирги ўйинлардаги каби кучсиз ҳаракат қилсак, “Наполи”ни мағлуб эта олмаймиз.
Мессининг сўзлари ҳурматсизликми? Йўқ, асло йўқ. Берган изоҳларимиз кейинчалик нотўғри талқини қилиниши мумкин. Бу ҳар куни давом этади. Бунга унчалик аҳамият ҳам бермайман. Ҳаёлларимизни тозалаш учун барчамизга танаффус зарур”, дейди мутахассис.



