Сетьен "Барселона"ни судга беради

Mirjalol Normatov
17 сен 2020, 23:58
"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Кике Сетьен клубни судга бермоқчи.

Олдинроқ клуб Сетьен билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинганлигини ва у ўйинлар давомида захира ўриндиғида ўтирмаслигини маълум қилганди.

"Барселона"га жуда кўп сўровлар юбордик ва ниҳоят, кеча клуб узоқ муддатлик сукунатдан сўнг илк марта расмий факс жўнатди. Мен, Кике Сетьен билан бўлган воқеани ҳамма билади. 17 август куни мени истеъфога чиқаришди, орадан бир ой ўтиб, 16 сентябрь куни менга истеъфога чиққаним ҳақида хат жўнатишди (ҳисоб-китоб қилмасдан). Гап шундаки, мураббийлар штабида ишлаган қолган мураббийлар ҳам кеча ишдан кетганлиги ҳақидаги маълумотни олган (ҳисоб-китоб қилинмаган).

Шу сабабли бу можароли вазиятни юристлар қўлига топширамиз ва улар буни судгача кўтаришади. Биз ўз ҳуқуқларимизни шу тариқа талаб қилмасак, ҳуқуқимизни поймол қилишади", - деди Сетьен.

Сетьен суд орқали клубдан 4 млн евро миқдоридаги товон пулини ундириб олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›