

"Реал Мадрид"да бу каби ҳолатлар юзага келмайди. Бизда барчаси ўйиндан анча аввал режалаштирилган бўлади. Пенальтини Криштиану тепади, агар у тепмаса, бу вазифани мен бажараман. Ҳар бир ўйиндан аввал пенальти тепиши мумкин бўлган учинчи футболчини ҳам аниқлаб оламиз. "Қироллик клуби"да барчаси профессионал даражада йўлга қўйилган.
"Кавани ва Неймар – икки ажойиб футболчи ва ишончим комилки, улар бу борада келишиб оладилар.




