Серхио Рамос Испания терма жамоаси сафида Икер Касильяснинг рекордини янгилади

8 окт 2020, 09:22
“Реал” сардори Испания терма жамоаси сафида Португалияга қарши (0:0) ўртоқлик ўйинида захирадан майдонга тушди.

34 ёшли Рамос бу ўйиндаги дақиқалар орқали терма жамоа собиқ посбони Икер Касильяснинг рекордини янгилади. Икер терма жамоа либосида майдонда 13 336 дақиқа ҳаракат қилганди.

Қайд этиш жоиз, Рамос Испания миллий жамоаси либосида 173 та ўйин ўтказди. У бу борада рекордчи ҳисобланади. Касильяс эса 167 та ўйинда иштирок этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Испания терма жамоасининг Twitter’и

Сўнгги янгиликлар

Барча ›