

“Умид энг охирида ўлади. Аммо биз ғалабага оч эдик. Шунингдек, ўзимиз ва жамоага ишонгандик. Германия ютганида адолатдан бўлмасди. Охиригача ишладик, ҳатто кўп куч йўқотган бўлсак ҳам. Ҳолатимиз оғирлашиб боргандек эди, лекин ишонишда давом этдик ва ўзимизг лойиғини қўлга киритдик. Умуман олганда дебютант йигитлар ҳам яхши ўйнади. Улар Испания терма жамоасини янада кучли қилиш ниятида. Улар энди шунчаки умидли ўйинчилар эмас, балки биз учун муҳим бўлган футболчилардир”, — дейди Рамос.



