Серхио Рамос: "Энди Испания терма жамоасида "Реал" футболчилари "Барселона"никидан кўп"

Aslanov Jasurbek
24 мар 2018, 12:20
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос миллий жамоадаги ўйин услуби ҳақида фикр билдирди.

"Энди Испания терма жамоасида "Реал" футболчилари "Барселона"никидан кўп. Авлодлар алмашди ва баъзи футболчилар нафақага чиқди.

Ўйин услубимиз ҳам бироз ўзгарган, чунки терма жамоада турли клуб вакиллари бор ва ҳозир терма жамоада "Барселона" услуби камроқ сезилмоқда. Бизда "Вильярреал" ва "Валенсия" каби клублардан футболчилар мавжуд ва бу Испания футболи учун фойда беради" - дейди Рамос.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: VivaBarca.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›