Сервер Жепаров Эрон билан ўйинни ўтказиб юборади

Tolibjon Qosimov
10 июн 2015, 11:02
Эртага "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишади.
Терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров К-лига 14-турида "Бусан"га қарши кечган баҳснинг 49 дақиқасида оёғидан жароҳат олиб алмаштирилган эди. Олган маълумотларимизга кўра, Жепаров форслар билан ўйинни ўтказиб юборади. У айни пайтда Тошкентда, терма жамоамиз шифокорлари Серверни 16-июнда 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидан ўрин олган КХДР га қарши ўйинга қадар сафга қайтаришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий кореяликлар билан ўйин сафарда ўтказилади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia