

"Локомотив" ПФК футбол мактабини ривожлантириш йўлида бир қатор лойихаларни ишлаб чиққан. Унга кўра, футбол мактабимизни юқори даражага олиб чиқишда Сервер Жепаров ҳам катта ўринга эга бўлади. Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистоннинг U-15 термасини бошқараётган мутахассис эндиликда "Локомотив" футбол мактабида ҳам фаолият юритади.
Шу ўринда Сервер Жепаровни "Локомотив"га қайтгани билан табриклаймиз ва футбол мактабимиз ривожи йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишини тилаб қоламиз", - дейилади клуб хабарида.



