Сервер Жепаров "Локомотив" йиғинида қатнашади

Narzulla Saydullayev
4 янв 2016
Тошкентнинг "Локомотив" клуби 9-22 январь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ташкил этади.

Олинган маълумотларга кўра, ушбу хорижий йиғинда "темирйўлчилар" сафида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров ҳам қатнашади. Эслатиб ўтамиз, Жепаровнинг Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" клуби билан тузган шартномаси ўз якунига етди. Эркин агентга айланган ярим ҳимоячи ҳозирча ўзига янги жамоа топгани йўқ.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia