Сервер Жепаров: "Локомотив" билан бирга эканлигимдан хурсандман"
08 янв 2016 21:46
Янгиликлар
Сервер Жепаров: "Локомотив" билан бирга эканлигимдан хурсандман"
Яқинда Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан шартнома тузган Сервер Жепаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Янги мавсумга Тошкентнинг "Локомотив" сафида тайёргарлик кўраяпман. Бу ерга ўз ишининг усталари жамланган. Футболчилар ҳам юртимизда етакчи ҳисобланади. Бу жамоа билан бирга эканлигимдан хурсандман. Клуб билан бир йиллик шартнома туздим. Келишувда шундай банд борки, агар хориж чемпионатларидан яхши таклиф тушса "Локомотив" мени қўйиб юборади", - дейди Жепаров.
Эслатиб ўтамиз, Жепаров 5 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионатига қайтди. Унинг сўнгги клуби Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" клуби бўлди.
Фикрлар