Сервер Жепаров: “Ҳар бир ўйин биз учун ОЧЛга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради”

Narzulla Saydullayev
10 сен 2016, 14:29
Тошкентнинг “Локомотив” клуби кеча ўз уйида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” футболчиси Сервер Жепаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Шўртан” клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этдик, бундан хурсандмиз. Бундай натижа биз учун жуда муҳим. Ҳар бир ўйиндаги ҳар бир очколар ҳозир биз учун жуда муҳим ҳисобланади. “Шўртан” жамоаси биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди, лекин иккинчи бўлимда  жисмоний ҳолати панд берди. Биз уларнинг хатоларидан унумли фойдаландик.

Ҳар бир ўйин биз учун ОЧЛга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Кейинги ўйинларнинг барчасида бизни фақат ғалаба қониқтиради. Насиб қилса “Ал-Айн”ни мағлуб этиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритамиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Сервер Жепаров.


Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›