UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  33 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

Сервер Жепаров: «Эроннинг ўзидан учта таклиф бор эди, лекин…» Янгиликлар

Сервер Жепаров: «Эроннинг ўзидан учта таклиф бор эди, лекин…»

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаров фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттиради.

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, 35 ёшли Жепаров Толдиқўрғоннинг «Жетису» клуби ихтиёрига етиб борди ва ўзининг янги клуби билан шартнома имзолади. «Жетису» Қозоғис­тон Премьер-лигасида 20та ўйинда 25 очко тўплаб, 12та клуб орасида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Толдиқўрғонликлар 29 июль куни ўтказилган тур ўйинини сафарда ўтказишларига қарамай, совринли ўринлар учун курашаётган «Ордабаси» (2:1) клубини мағлубиятга учратишди.Куклис ва Малакяннинг голларига 67-дақиқада Диакате биргина аниқ зарба билан жавоб қайтарди.

Сервер янги жамоаси сафига кечроқ бориб қўшилгани боис, «Ордабаси»га қарши баҳсда майдонга тушмади. Хабарингиз бор, Жепаров ўтган мавсумда Эроннинг «Истиқлол» клуби шарафини ҳимоя қилганди. Эрон матбуоти Жепаровнинг кетишига шундай муносабат билдирди:

«Истиқлол» ўзбекистонлик 35 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмади. Натижада, Сервер Жепаров Қозоғистон клубига кўчиб ўтди. «Истиқлол»га Жепаров келгач, жамоа анча ўзгарганди. Энди эса қийналиши мумкин, чунки ОЧЛда Жепаров ва ҳужумчи Маме Баба Тиамсиз қолган жамоага осон бўлмайди».

Эслатиб ўтамиз, «Истиқлол» ОЧЛ чорак финалида Қатарнинг «Ал-Садд» клубига қарши баҳс олиб боради. Биз «Ордабаси»га қарши кечган учрашувдан сўнг, Сервер билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Сервер, бугунги ўйин ҳақида суҳбатлашишдан аввал Эрон клубини тарк этишингиз сабаблари ҳақида сўрамоқчи эдим. ОЧЛда курашни давом эттираётган жамоани мавсум ўртасида тарк этиш аламли бўлса керак?

- Трансферлар, келди-кетдилар футболнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Бундан ҳеч ким хафа бўлмаслиги керак. Ҳар бир футболчининг ўз мақсад ва режалари бўлганидек, клубларда ҳам худди шундай истак бор. Шу боисдан ҳам «Истиқлол» клуби билан яхши кайфиятда хайрлашдик.

Ҳа, сиз айтгандек, жамоа билан ОЧЛнинг чорак финалига қадар бўлган катта ва машаққатли йўлни босиб ўтгандик. Бу йўл ҳали якунлангани йўқ, жамоа манзил томон одимлашда давом этади. Фақат бу кемадан мен ва яна бир-икки жамоадошларим тушиб қолдик.

Бундан фожеа ясамайман. Теҳрондан кетишимдан олдин барча жамоадошларимга ОЧЛнинг «плей-офф» босқич учрашувларида омад ёр бўлишини тиладим.

- «Истиқлол» билан шартномангиз якунланганми?

- Худди шундай. Жамоа билан амалдаги шартномам якунлангани боис, клубни тарк этдим.

- Эронда қолишни истамадингизми? «Истиқлол»дан ташқари, бошқа маҳаллий клублардан таклифлар бўлмадими?

- Эроннинг бир эмас, учта клубидан аниқ таклифлар бўлди. Лекин уларни кўриб чиқишни истамадим.

- Нима сабабдан? Таклиф қилинган шартлар маъқул келмадими?

- Йўқ, ундай эмас. Шунчаки, Эронда узоқ вақт қолишни ўзим истамадим.

- «Истиқлол»да ўтказган мавсумингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, мавсум мен ва жамоам учун омадли ўтди. Эрон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалларини қўлга киритдик. Энг муҳими, мамлакат кубоги соҳибига айландик.

ОЧЛда чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Бу ҳам айтишга арзигулик ютуқ. Озми-кўпми голлар киритдим, жамоадошларимни голли узатмалар билан таъминлаб турдим.

- Жамоанинг сиздан қарзи йўқми? Ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилдими?

- Афсуски. йўқ. «Истиқлол»нинг мендан қарзи бор. Тез орада ҳисоб-китоб қилишга ваъда беришган. Умид қиламанки, яқин кунларда шартнома бандларига кўра, маошларни тўлаб беришади.

- Нима учун айнан «Жетису» клубидан тушган таклифни қабул қилдингиз? Уйга яқинроқ бўлиш учунми ёки бошқа сабаблари борми?

- Клуб менинг хизматларимга эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Менга ишонч билдирилди. Бу мен учун энг муҳим жиҳат. Қолаверса, қолган шарт­нома шартлари ҳам маъқул келди. Сиз охирида айтган омил ҳам қайсидир маънода роль ўйнади.

- «Жетису» билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- 2018 йилнинг охиригача.

- Ана энди бугунги ўйин ҳақида гаплашсак бўлади. Учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

- Мураккаб ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритдик. Бу учрашув икки жамоа учун турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳам муҳим эди. Агар ғалаба қозонсак, кучли учликка анча яқинлаб олардик.

Аксинча, мағлубиятга учрасак, бу зонадан яхшигина узоқлашардик. Буни ҳаммамиз тушуниб тургандик. Мураббийлар ҳам ўйин олдидан бу ҳақда айтишганди.

- Қозоғистон матбуоти толдиқўр­ғонликларнинг меҳмондаги ғалабасини кутилмаган натижага йўйди. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Агар жамоаларнинг шу тургача эгаллаб турган ўринлари нуқтаи назаридан олиб қараганда, ўша айтилган сенсация балки тўғридир. Лекин ўйин бўйича биз рақибга ютқазмадик. Учрашувнинг бошида киритилган тезкор икки гол ҳам ишимизни анча енгиллаштирди. Бу ғалаба жамоамизни яна ҳам руҳлантиришига ишонаман.

«Жетису» олдига совринли ўринлардан бирини эгаллаш вазифаси қўйилган экан, ҳар бир учрашувга фақат ғалаба илинжида тайёргарлик кўрамиз ва шу кайфиятда майдонга тушамиз.

Манба: "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика