Сервер Жепаров: "Бабаяннинг ўйин фалсафасини ўзлаштириш учун бизга вақт керак"
03 сен 2015 23:15
Янгиликлар
Сервер Жепаров: "Бабаяннинг ўйин фалсафасини ўзлаштириш учун бизга вақт керак"
"Бугун ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Ёмон ҳаракат қилмадик, яхши ўйнадик дея оламан. Кўпдан буён бирга йиғилмагандик. Шу боисдан учрашув дебюти биз ўйлагандек ўтмади. Ўйлашимча, натижа ҳаққоний бўлди. Муҳими ғалаба қозондик. Янги мураббий келди. Унинг ўзига яраша қандайдир ўйин фалсафаси, ғоялари мавжуд. Биз эса энди бирга йиғилдик. Янги тактикага мослашиш, Бабаяннинг фалсафасини тушуниш, узлаштириш учун бизга бироз вақт керак. Бу ҳали энди бошланиши. Кейинги ўйинларда ҳаммаси жойига тушиб кетади деб ўйлайман. Сардорлик боғичи? Мен учун жамоада ким сардор бўлиши муҳим эмас. Асосийси жамоамиз ҳар ўйинда ғалаба қозонса бўлгани. Терма жамоада доимо дўстона, яхши муҳит бўлса бас, менга шуниси маъқул. Бошқа футболчини сардор бўлиши мендаги масъулиятни олиб ташламайди. Мен олдин қандай ўйнаган бўлсам, ҳозир ҳам ўша руҳда ўйнайвераман. Бу нарса мени муносабатимни ўзгартирмайди", - дейди Сервер Жепаров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар