UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  4 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  8 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  9 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  9 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  3 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  7 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  18 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  6 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  72

Сервер Жепаров: "Алибоевга омад тилайман" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Алибоевга омад тилайман"

Таниқли ярим ҳимоячи Сервер Жепаров кеча Жанубий Корея клубига ўтган Икром Алибоев ҳақида фикр билдирди.

Маълумки, "Локомотив" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев Жанубий Кореянинг "Сеул клуби" билан уч йиллик шартнома имзолади. Ўз вақтида (2010-2011 йиллар) бу клубда яна бир ҳамюртимиз Сервер Жепаров ҳам тўп тепганди.

Осиёнинг икки карра "Энг яхши футболчиси" деб топилган Жепаровдан сўнг Алибоев ҳам "Сеул" клубига йўл олди. Шу муносабат билан Жепаровдан ушбу ўтиш, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Осиё Кубоги-2019 ва келажакдаги режалари ҳақида фикр сўрадик.

- Мен Алибоев учун жуда хурсандман, -  дейди Жепаров. - Чунки ўзимиздан қанча кўп футболчи четга кетса бу футболимиз, қолаверса миллий терма жамоамиз учун ҳам шунча яхши. Ҳар бир футболчи четда ўзини синаб кўрсам дейди. Алибоев учун шундай пайт келди ва энди унумли фойдаланиб қолиши керак. Яхши биласиз, Жанубий Корея футболи Осиёда ўз ўрнига эга. Уларда миллий чемпионат савияси анча юқори. Алибоев бир пайтлар мен ўйнаган "Сеул" билан шартнома имзолади. Бу клуб ҳақида ҳам ижобий фикрдаман. Доим ўз олдига юқори вазифаларни қўяди.  



- "Сеул" негадир бу мавсумни паст нотада ўтказди. Жамоа сал қолса биринчи лигага тушиб кетиши мумкин эди, лекин ўтиш ўйин орқали Кей-лигадаги ўрнини сақлаб қолди.

- Ҳа, бундан хабарим бор. У ерда раҳбарият ва мураббий ўзгарди. Энди пастга шўнғиш ҳар бир клубнинг бошида бор. Бунга ҳам тайёр туриш керак. Лекин муҳими, "Сеул" юқори лигада ўз ўрнини сақлаб қолди. Энди ҳаммаси кейинги мавсумда кўринади. Бу жамоа яна юқори ўринлар учун курашади деб умид қиламан.

- Умуман сиз Алибоев ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳар ҳолда у билан "Локомотив"да бирга ўйнагансиз.

- Икром Алибоевни катта иқтидорга эга футболчи деб ҳисоблайман. Биламан, у майдонда бироз жаҳлдор, "портловчи" характерга эга, лекин бу бир томондан яхши. Чунки футболчи ғалаба қозониши учун астойдил ҳаракат қилиши керак. Аммо керак пайтда эҳтиросларни жиловлай олиш ҳам лозим. Ёшлигимда мен ҳам Икромга ўхшаб жиззаки эдим. Вақт ўтгани сари футболчи босилиб бораверади.

- Сизнингча, Алибоевни у ерда қандай қийинчиликлар кутиб турибди?

- Биринчи навбатда тил масаласи. Иккинчидан, менталиет ва учинчи ўринда овқатланиш. Тилни ҳал қилса бўлади, чунки корейс тили грамматикаси ўзбек тилига ўхшаш, яъни уларда гап тузиш ўзбекчага ўхшаб кетади. Ўйлайманки, Алибоев икки йил ичида корейс тилини яхши ўзлаштириб олади. Менталилет ҳақида гапирадиган бўлсам, кореяликлар ҳам бизга ўхшаб очиқкўнгил ва меҳмондўст. Аммо улар жуда талабчан. Шунингдек, у ерда кўпроқ аччиқ таомларни истеъмол қилишади. Менимча, бу борада ҳам унча муаммо бўлмайди: чунки ҳозир ҳамма жойда турли ресторанлар очилган.

- Икром Алибоев уч йиллик шартномага имзо чекди. Бундан чиқди "Сеул" унга жиддий ишонч билдиряпти, тўғрими?

- Мен ҳам бу клуб билан уч йилга шартнома тузгандим. Энди ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Буёғига фақат ишлаш керак. Алибоев меҳнатдан қочмайдиган футболчи, ўйлайманки у Жанубий Корея чемпионатида ўйнаб кета олади. Шу ўринда унга янги жамоасида омад тилаб қоламан.

- Келинг, энди бироз ўзингиз ҳақида гаплашсак. Ҳозир нима ишлар билан машғулсиз?

- Эроннинг "Истиқлол" клубидан сўнг бироз вақт Қозоғистон чемпионатида ўйнадим. Аммо шартномам қисқа муддатга тузилганди, ҳозир эса тугаган. Бошқа клублардан таклифларни кутяпман.




- Таклиф ўзимизданми ё яна хорижданми?

- Фарқи йўқ. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Эктор Купер сизни Осиё Кубогига олиб кетмаяпти. Шундан келиб чиқиб терма жамоа билан хайрлашдингиз деса бўладими?

- Мен ҳали охирги сўзни айтганим йўқ. Терма жамоадан расман кетдим ҳам демадим. Мен ҳар бир мураббийнинг қарорини ҳурмат қиламан. Аввало ўзим учун янги жамоа топиб мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишим керак, шундан кейин яна терма жамоага чақирилишим мумкин.

- Осиё Кубоги-2019дан қандай натижа кутяпсиз?

- Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Мен ҳам кўпчилик қатори фақат энг яхши натижани кутяпман. Бу эса чемпион бўлиш ҳисобланади. Футболда ҳар доим энг яхшисидан умид қилиш керак.

- Эктор Купер бошчилигида ўртоқлик ўйинларини кўрдингизми? Янги мураббийнинг ўйин услуби сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ҳа, ўйинларни кўрдим. Футболда ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бўлади. Шу ўринда Купернинг ўйин услубини муҳокама қилмоқчи эмасман. Чунки мен ҳам футболчиман ва мураббий танлаётган тактика борасида фикр билдиришим бироз нотўғри бўлади. Энг муҳими, Эктор Купер ҳам ҳаракат қиляпти. Ўйлайманки, Осиё Кубогида Купернинг услуби иш бериб терма жамоамиз муваффақиятга эришади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика