UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  0 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  1 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  6 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Сергей Лушчан: "Қизил карточка, хатолар ва амалга оширилмаган пенальти барчаси яхшиликка" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Қизил карточка, хатолар ва амалга оширилмаган пенальти барчаси яхшиликка"

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида ўтказилган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида.

- Ҳеч қандай ақлли ва янги гап айтгим келмаяпти, шунчаки жамоамга раҳмат айтаман. Бир киши кам бўлиб қолган ҳолда ғалаба қозондик. Жамоага алоқадор инсонларга ва мухлисларга катта раҳмат. "Жар" стадиони бугун тўлди менимча. Бугунги байрамнинг асосий сабабчилари - футболчилар. Деярли барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди, фақатгина бир-иккита вазиятда хатоларга йўл қўйган бўлишимиз мумкин. "Пахтакор"га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийин. Намойиш этган ўйинимиздан ва натижадан ҳам қониқдим.

- Фарруҳ Сайфиевнинг қизил карточкаси жамоани кўпроқ ҳимояланишга мажбур қилиб қўйди. Экстра-таймларда жамоангизни қандай руҳлантирдингиз?

- Футболчиларга қандайдир қўшимча мотивация бериш керакмасди. Уларни шунчаки тинчлантириш керак эди, холос. Қизил карточкадан олдин футболчилар ҳиссиётларга тўлиб кетганди ва ҳаттоки бир-бирларини эшитишмаётганди. Сайфиевга икки баробарлик бонус берамиз. Бундай ўйинларда ўз ҳиссиётларини жиловлашни билиши керак. "Пахтакор" учта яхши вазиятга эга бўлди, аммо улардан фойдалана олмади. Пенальтилар серияси эса - лотерея. Биз ғалаба қозондик ва мен ҳеч нима қўшимча қилмайман.

- "Навбаҳор" биринчи бўлимда тўпга кўпроқ эгалик қилди, аммо иккинчи бўлимда ва четлатишдан сўнг жамоангиз кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди. "Пахтакор" ҳам ўзининг яққол вазиятларидан фойдалана олмади. Бугунги учрашувда ва айниқса экстра таймларда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз кетма-кет иккинчи учрашувни иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўтказмоқдамиз. Ушбу режа ҳозирча иш беряпти. Футболчиларга ҳам ушбу фикрни етказмоқчи бўляпман. "Пахтакор" жуда кўп вазиятларга эга бўлди демаган бўлардим, фақатгина Чераннинг вазияти 100% голга тортар эди. "Пахтакор" жамоаси ҳали ёш ва келажакда янада кучлироқ бўлишларига шубҳа қилмайман. Ўйингача тайёргарлик жараёнида кўпроқ руҳият устида ишладик. Сир эмас, бизда реализация билан муаммолар бор. Ушбу муаммоларни тезроқ ҳал этишимиз керак. Машғулотларда барчаси аъло, аммо ўйинда кўп нарса ўхшамаётганди. Секин-асталик билан муаммоларимизни ҳал этамиз деган умиддаман. Сўнгги икки учрашувда ғалаба қозондик ва умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳам шундай бўлади.

- Футбол жамоатчилиги бугунги учрашувни финалдан олдинги финал деб атаётган эди. Ушбу фикрларга муносабатингизни билдириб ўтсангиз?

- Йўқ. Тўғри, бу жуда муҳим учрашув эди, аммо финал барибир бошқача. Жамоалар номи ўйин аҳамиятини бироз кўпайтирган бўлиши мумкин, лекин иккинчи жуфтлик "Андижон" - "Сурхон" жамоалари ҳам жуда кучли ҳисобланишади. Барчаси ҳали олдинда. Финал - энг муҳим учрашув. Финал баҳси барча футболчининг ёдида қолади. Умид қиламанки, финал учрашувига қадар "лазарет"имиз бироз бўшайди.

- Пенальтилар сериясида ким зарба беришини қандай аниқладингизлар? Серияда ёш футболчи Навруз Иминжонов ўз имкониятидан унумли фойдаланди.

- Биз шунчаки пенальтиларни машқ қилдик. Чорак финал баҳсидан олдин ҳам 11 метрлик зарбалари билан шуғуллангандик. Икки ҳафта давомида ҳар бир машғулотдан сўнг пенальтилар билан банд эдик. Рақиб жамоаси ҳам пенальтиларни машқ қилгани шубҳасиз. Филипп Иванович серияда ўз имкониятидан фойдалана олмади, аммо машғулотларда у умуман хато қилмасди. Бу шунчаки руҳиятга боғлиқ. Нима содир бўлган бўлса, барчасига яхшиликка. Қизил карточка, хатолар ва амалга оширилмаган пенальти барчаси яхшиликка. Биз бугун ғалаба қозондик ва қолгани мени қизиқтирмайди.

- Фарғона водийсининг икки жамоаси финалда иштирок этадиган бўлди. Финал ҳам Фарғонада ўтказилади. Бугун "Навбаҳор" жамоасининг мухлислари ҳужумчи Тома Табатадзени майдонда кутишганди, аммо у захирада қолдирилди. Грузиялик футболчини финалда кўришимиз мумкинми?

- Умид қиламанки, ҳа. Финалга қадар Тома тайёр бўлиб қолиши керак. У яқиндагина жамоага қўшилди. Умумий гуруҳга қўшилганига бор-йўғи уч кун бўлди. У ҳали тайёр эмас. Табатадзе каби тажрибали футболчи барча жамоага керак, аммо ўйин темпи бунга йўл қўймади. Агар ўйин бошқачароқ кечганида, уни захирадан майдонга тушириш режамиз бор эди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика