UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  430 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Сергей Лушчан: “Ўйинимиз қовушса, рақибларимизга қийин бўлади” Янгиликлар

Сергей Лушчан: “Ўйинимиз қовушса, рақибларимизга қийин бўлади”

“Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

Унда бош мураббий Сергей Лушчанга ҳимоячи Дилшодбек Аҳмадалиев хамроҳлик қилди.

- Исфаҳон шаҳрида яна бир бор бўлиб турганимдан хурсандман. Бу ердаги меҳмондўстлик учун катта раҳмат айтаман. Бевосита ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, эртага яхши ўйин бўлади, деб ўйлайман. Шогирдларимдан яхши ва муносиб ўйин кўрсатиб, мухлисларимизга хушкайфият улашишларини истардим, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- Гуруҳдаги вазиятидан келиб чиқиб айта оласизми, “Бунёдкор” эртанги баҳсда жамоангиз қандай тактикада тўп тепади?
- Биз гуруҳ фаворити эмаслигимизни яхши биламиз. Осиё Чемпионлар лигасининг “плей-офф” босқичидан муваффақиятли ўтиб, асосий тўрга чиққанимизнинг ўзи катта ютуқ бўлган. Уч йилдан буён янги таркиб тузаяпмиз. 2014 йилда жамоанинг келажак стратегияси ўзгариб, асосий эътиборни ўз футбол мактабимиз тарбияланувчиларига қаратганмиз. Шундай экан, мақсад сари босқичма-босқич, аста-секинлик билан интиляпмиз. Ҳозирги таркибимиз билан ички мусобақаларда муваффақият қозониш асосий мақсад қилиб белгиланган. Масалан, “заявка”дан ўтказган 45та футболчимизнинг атиги 6 нафар 25 ёшдан юқори бўлганлар. Жамоанинг ўртача ёши эса 20,2ни ташкил этмоқда. Бу йигитлар билан ишлашда давом этамиз ва ишонаманки халқаро майдондаги муваффақиятлар ҳам аста-секинлик билан келади.

- “Бунёдкор” Исфаҳонга бир қатор йўқотишлар билан келган...
- Ҳа, Жовлон Иброҳимов ва Алишер Саноев жароҳатлари боис Тошкентда қолишган. Вадим Чемиртан ўтган учрашувда қизил карточка олган ва эртага бизга ёрдам бера олмайди. Эронга 16та футболчи билан келганмиз: шуларнинг 2таси дарвозабон. Ўйлайманки, жароҳат олганларни ўрнини боса оладиган бошқа футболчиларимиз бор ва уларга ишонамиз.

- Эртанги баҳсдан қандай натижа кутаяпсиз?
- Мен таҳмин қилишни ёқтирмайман. Тошкентда кечган баҳсда ўйинимиз қовушмаган эди. Ўйлайманки, эртага футболчиларимиз ўзларининг энг яхши сифатларини намойиш этишади. Таркибимизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларга барқарорлик етишмаяпти. Ишонаманки, ўйинимиз қовушса рақибларимизга қийин бўлади.

- Эртага бизни осон бўлмаган баҳс кутмоқда. Ютсак курашни давом эттирамиз. Шундай экан, ғалаба қозонишга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Дилшодбек Аҳмадалиев.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика