UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   1 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   10 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  20 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0

Сергей Лушчан: "Эртага "Оқ-тепа"га мухлислик қиламиз" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Эртага "Оқ-тепа"га мухлислик қиламиз"

Про лига 14-турдан ўрин олган "Динамо" - "Шўртан"(0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун икки очко йўқотдик. Ўйинимиз умуман ўхшамади. Рақиб бизни яхши ўрганиб чиққани кўриниб турибди. Улар бугун бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилишди ва бўш ҳудудлар қолдиришмади. Ҳужум чизиғида ҳам ҳаракатларимиз кўнгилдагидек чиқмади. "Истиқлол"нинг ўйини ва натижасини кузатамиз. Тўплар нисбати бўйича улар биздан ўтиб кетиши учун еттита гол уриши керак. Буни ажабланарли жойи йўқ, "Оқ-тепа"га мухлислик қиламиз. Ўйинни жонли эфирда олиб бермаса унда ўзимиз кўргани борамиз. 

Жаҳонгир Аҳмадовнинг жароҳати ўйинга жиддий таъсир қилди. Ҳар бир жамоа рақиб имконият беришидан келиб чиқиб ўйнайди. Ҳужумдаги кам сонли вазиятлардан фойдаланишимиз лозим эди. Лекин, махорат етишмади. Биз ўзимизга ўзимиз муаммо келтириб чиқаряпмиз. Ҳаммаси эртага "Истиқлол"нинг ўйинидан кейин маълум бўлади",- дейди Сергей Лушчан.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика