Сергей Лушан: “Ортга йўл йўқ"

Narzulla Saydullayev
2 окт 2018
Суперлига 25-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Нефтчи” ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ниҳоят йигитларда ўйинга бўлган шижоатни кўрдим. Рақиблар оддий жамоа эмас. Ўйин рухан қийин ўтди. Ортга йўлимиз йўқ. Очколарни йиғишимиз зарур. Жуда хохлайман ва умид қиламанки,  бу ғалаба бизга рухан ёрдам беради. Урилган иккинчи голдан сўнг йигитларда ғалабага бўлган хохишни кўрдим. Хатоларимиз кўп. Ўйлайманки, бу ғалабадан сўнг ҳаммаси яхши бўлади - дейди тажрибали мутахассис.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати