UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  2 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  171 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Сергей Лушан: “Мўжиза рўй бериши мумкин эди” Янгиликлар

Сергей Лушан: “Мўжиза рўй бериши мумкин эди”

Суперлига 11-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бунёдкор” клубини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Тохир Шамситдиновлар матбуот анжуманида  иштирок этди.

- Рақиблар бугун ҳақли ғалаба қозонди бу билан уларни табриклайман. Дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди аммо ҳозирча бундан ортиғига бироз кучимиз етмайди. Биз ўзимизнинг даражамиздаги жамоалардан очко олишга қодирмиз. Мўжиза рўй бериши мумкин эди. Яқинда трансфер ойнаси очилади. Имкон қадар кучли футболчиларни жамоага жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Фақат бу футболчининг савиясига боғлиқ. Келадиган  футболчи ҳам шу савияда бўлса, уни жамоага таклиф қилишдан фойда йўқ. Бизга сифат керак. Ҳозир мавсум ўртаси ва кўп футболчилар жамоалари билан амалдаги шартномалари мавжуд.  Биз изланаяпмиз. Музокоралар олиб бораяпмиз. Савиясига қараб жамоада легионерлар ҳам бўлиши мумкинлигини инкор этмайман - дейди жамоа бош мураббийи.

- Бугунги мағлубиятдан хулоса чиқарган ҳолда “Пахтакор”га қарши тайёргарлик кўрамиз. Оғир ўйин бўлди. Суперлигада ҳозир осон ўйиннинг ўзи йўқ. Мағлубиятнинг аъламли бўлгани сабаби биз ўзимиз қилган  хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Икки хатомиздан ҳам рақиблар фойдаланиб қолди. Хатолармиз устида ишлаймиз ва “Пахтакор” га қарши баҳсда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз - дейди Тохир Шамситдинов.

 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика