UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Сергей Лушан истеъфога чиқарилгани йўқ Янгиликлар

Сергей Лушан истеъфога чиқарилгани йўқ

Суперлиганинг 3-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Сурхон" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Сергей Лушан мағлубиятдаги барча жавобгарликни ўз бўйнига олди.

Матбуот анжуманида барча масъулият ва жавобгарликни ўз бўйнига олган мутахассис раҳбариятнинг ҳар қандай қарорига тайёр эканлигини билдирганди.

Учрашувдан кейин жиззахлик ишқибозлар интернет тармоқларида тарқалиб кетган Лушаннинг истеъфоси билан боғлиқ турли хил хабарлар юзасидан бизга қатор мурожаатлар қилишди.

Шу боисдан нашримиз журналисти "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан билан боғланди ва вазиятга ойдинлик киритди.

Лушаннинг Шаҳбоз Беғамовга маълум қилишича, мутахассис "Сурхон"дан учралган мағлубият жавобгарлигини ўз зиммасига олган. Бундай ўйин ва натижа учун мухлислардан узр сўрайди. Бироқ интернет тармоқларида тарқалиб кетган асоссиз ва турли миш-миш хабарлар ҳақиқатдан йироқлигини таъкидлади.

Яъни, айни пайтда Лушан расман "Сўғдиёна" бош мураббийи саналади. Ҳозирча клуб раҳбарияти мутахассисни истеъфога чиқаргани йўқ. Мураббийга мазкур масала бўйича ҳеч ким боғланмаган. Учрашувдан истеъфо ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмаган. Мураббий шунчаки матбуот анжуманида раҳбариятнинг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёрлигини билдирган холос. Лушан унинг жамоадаги келажаги раҳбарият томонидан эрта ёки индин ҳал бўлишини қўшимча қилди.

Қайд этиш керакки, "Сўғдиёна" раҳбарияти Лушанга жамоа янги мавсумда кучли олтиталикка киришини вазифа қилиб белгилаган.

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" жорий мавсумдаги дастлабки ўйинни Жиззахда "Бунёдкор"га (2:1) қарши ўтказди ва ғалаба қозонди. Иккинчи турда эса Қаршида "Насаф"га (1:3) имконият бой берилди. Бугун эса Жиззахда "Сурхон" "Сўғдиёна"дан (0:3) устун келди. Айни пайтда "Сўғдиёна" турнир жадвалида 3 очко тўплаган ҳолда 10-ўринда бормоқда.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика