UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  1 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  1 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  0 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  2 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  3 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  4 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1

Сергей Лушан: "Истеъфо? Мени олдимда хориждан бешта таклиф бор" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Истеъфо? Мени олдимда хориждан бешта таклиф бор"

Теглар :  Сергей Лушан
"Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан "Локомотив"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида истеъфога чиқишдан қўрқмаслигини билдирди.

- Ўйин ҳақида ҳеч нарса дейишга ҳожат йўқ. Ютқаздик. Натижа ҳаққоний бўлди. Дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Аммо "Локомотив" даражасидек жамоаларга қарши баҳсда ҳимоядаги биргина хато ҳам қимматга тушади.
Мавсумни янада яхшироқ ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Ёки аксинча, ёмонроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Ҳозирги кунда жамоамиз кўрсата оладиган натижаси бу иккинчи ўрин. Футболчиларнинг бор имкониятидан тўлиқ фойдаландик. Бундан ортиғига ҳозирча кучимиз етмайди. Агарда янада жиддийроқ вазифаларни бажармоқчи бўлсак, унда 3 нафар юқори даражадаги футболчиларни жамоага олишимиз керак. Масалан Жепаров ёки Кападзе даражасидаги футболчиларни жамоага олиб келишга молиявий имкониятларимиз етмайди. Аммо биз ўзимизга керакли бўлган футболчиларни изламоқдамиз. Юқори савиядаги футболчиларни топишга ҳаракат қиламиз. Баъзилар билан музокаралар ўтказилмоқда.  

- Агарда "Бунёдкор" финалга йўлланмани қўлга кирита олмаса, бу сизнинг фаолиятингизга таъсир қиладими?
- Мени олдимда ҳозирда хориждан бешта таклиф мавжуд. Бу мени қизиқтирмайди. Мени ўзимнинг эътирозларим бор, балки менга бошқа эътирозлар бўлиши мумкин. Мен ўз ишимни бажардим. Бундан кўнглим тўқ, сабаби виждоним тоза. Мени ишимни эса клуб раҳбарияти баҳолайди. Улар нима деса шу бўлади.

- Мавсум аввалида сиз "Бунёдкор" ҳар учала фронтда (ОЧЛ, Олий лига, Ўзбекистон кубоги) ғолиблик учун курашади дегандингиз. ОЧЛ ва Олий лигада вазифалар бажарилмади. Энди фақат Ўзбекистон кубоги қолди...
- Мен ўз ҳаётимни ушбу ўйиндаги ғалаба ёки мағлубиятга аралаштирмайман. Бу футбол. Унда нима бўлишини билмайман. Жамоани учрашувга тайёрлайман. Қандай ўйнашимизни эса вақт кўрсатади. Хотиржам ишлайвераман. Чунки бу мавзу мени ўйлантирмайди. Агарда менга ишлашга имкон беришса, унда буни ўйлаб кўраман. Агарда истеъфога чиқаришса, клубга миннатдорчилик билдириб кетаман. Истеъфо бу муаммо эмас. Мен ўз ишимни кўрсатиб қўйганман. Ишсиз қолишдан кўпроқ нима қилишни билмайдиганлар қўрқишсин.

- "Локомотив" билан бўладиган ярим финал жавоб баҳси олдидан жамоада йўқотишлар йўқми, жароҳатланганлар масалан?
- Жамоада бу борада бироз муаммолар бор. Сато, Жавлон Иброҳимов, Нурматов шамоллаган. Ўйинга ким тайёр бўлса ўшани майдонга тушираман. Асосий таркибни аниқлаётганда фамилияларга эътибор қаратмайман.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика