Сергей Лушан: “Дуранг бу мағлубият эмас”
24 июл 2018 22:03
Янгиликлар
Сергей Лушан: “Дуранг бу мағлубият эмас”
Суперлиганинг 18-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди ва ушбу баҳсда ҳисоб очилмади.
Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этди.
- Қийин ўйин бўлди. Бугун Ўзбекистоннинг кучли жамоалари бири билан ўйин олиб бордик. Ҳимоядаги ҳаракатларимиз яхши чиқди. Ҳеч бирига эътирозим йўқ. Футболни қўрқув билан ўйнаб бўлмайди. Футболчилар ўзига ишониши шарт. Ўйинан олдин асабийлашиш бўлади аммо уни баҳс давомида кўрсатмаслик лозим. Ўйинчилар билан рухий томонлама ҳам иш олиб бораяпмиз.
Дуранг бу мағлубият эмас. Ҳимояда яхши ўйнай олдик аммо хужумда озроқ оқсоқландик. Мухлислар стадионда чиройли ўйин ва голларни кўриш учун келишади. Нима бўлганда ҳам футболчилар айтилган вазифани уддалай олишди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман", -дейди Сергей Лушан.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар