UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  0 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  6 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  3 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Сергей Арсланов: "Дарвозабонга ҳам футболчиларимга ҳам эътирозим йўқ" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Дарвозабонга ҳам футболчиларимга ҳам эътирозим йўқ"

Coca Cola Суперлигасининг 18-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдирди.

- Илк навбатда "Насаф"ни, нафақат Суперкубокдаги, балки, бугунги ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда бизга рақиб жарима майдончаси ичига тўпни етказиб бериш, совуққон бўлиш муаммоси кузатилди. Иккинчи бўлимда эса рақиб дарвозаси ёнида яхши вазиятлар юзага келди. Бироқ бизда вазиятлардан фойдаланиш муаммоси кузатилди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг барчаси асосий таркибда ўйнашга лойиқ футболчилар. Майдонга тушишди ва қўлидан келган барча ишни қилишди. "Насаф"ни яна бир марта қўлга киритилган 3 очко билан табриклаб қоламан.

- Артём Потаповга нима бўлди? У жамоанинг нафақат дарвозабони, балки, етакчиси ҳам. Футболчиларнинг бошини қовуштириб турадиган, ҳакамлар билан суҳбатлашадиган посбон.

- Тўғри сездингиз, у сўнгги икки ўйинда ўйнай олмади. Чунки у жароҳат олди. Барчаси машғулот жараёнида юзага келди. Ҳозирда у фаол равишда тузалиш жараёнида. Ўйлашимча у яқин вақтларда асосий жамоа машғулотларига қўшилади. Навбатдаги ўйинда у дарвозамизни қўриқлаши мумкин. Азиз Исақов ҳам яхши дарвозабон. Ўтган мавсумда унга жуда кўп ўйин амалиёти берилди. Унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Таркибдаги исталган футболчи хато қилиши мумкин. Фақатгина Азизга эмас, балки бирор футболчига ҳам эътирозим йўқ. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика