Сергей Лушчан: “Сўғдиёна”ни маҳорат бобида мағлуб этдик”

Narzulla Saydullayev
29 июл 2015, 22:25
“Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- Узоқ танаффусдан кейин расмий ўйин ўтказдик. Шу боисдан ҳам камчиликларимиз кўзга ташланди. Буни ўзига яраша сабаблари бор. Тоғдаги машғулотларда футболчиларга оғир юкламалар берилди. Кейин Тошкентга қайтиб, икки маҳалдан шуғулландик. Ҳозирги иссиқ кунларда бу ўз сўзини айтиши мумкин. Лекин кейинроқ бу машқларнинг фойдаси кўзга ташланади. Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониққаним йўқ. Иккинчи бўлимда ўзимизга келдик ва рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилдик. Маҳорат бобида рақибни мағлубиятга учратдик. Трансфер ойнаси 15 августгача очиқ экан, селекция ишлари давом этади. Карпенко ва Ражабовнинг бой тажрибаси ёшларни тарбиялашда асқотишига шубҳам йўқ, - дейди Сергей Иванович.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›