UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Қизилқум" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  0 20:00Суперлига. ОКМК – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  3 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  11 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  6 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  2 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  12 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2

Сергей Лушан: "Ўз тарбияланувчиларимиз эвазига клубни шакллантирмоқчимиз" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Ўз тарбияланувчиларимиз эвазига клубни шакллантирмоқчимиз"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Сергей Лушан қатнашди.
Унга Хайрулла Каримов ҳамроҳлик қилди.

"Яхши ўйин кутаяпмиз. Рақибга эса очко зарур. Бизнинг мақсадимиз бошқа. Биз сифатли ва чиройли ўйин кўрсатмоқчимиз", - дейди Лушан.

"Эртага мухлислар учун чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Ғалаба учун қўлимиздан келганини қиламиз", - деб гап бошлади Каримов.

- Рақиб устози ҳужумда ўйнашларини айтиб ўтди. Бу сизларга қарши ҳужумларда имконият беради.

- Рақиб қандай ўйнаса ўйнайверсин. Биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Футболчиларимиз ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнашади, демак мақсад фақат ғалаба.

- Жамоа гуруҳ босқичидан чиқиб кетди. Эртага барча футболчилар тайёрми?
- Энди ватанимиз шаъни учун ҳаракат қиламиз. Барча футболчилар тайёр бўлишади деб ўйлайман.

- "Бунёдкор"нинг мақсади қандай?
- Бизнинг асосий мақсадимиз ўз тарбияланувчиларимиз эвазига олий лига, кубок ва Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш. Юлдуз футболчиларни сотиб олиб эмас ўз тарбияланувчиларимиз эвазига клубни шакллантирамиз.

- Араб клубларига қарши ўйинларда энг қийини қайси?

Хайрулла Каримов: - Агар ўз ўйинимизни кўрсатсак ғалаба қозонсак бўлади. Тўғри балки сафарда уларга қарши ўйнаш оғирроқдир. Лекин эртага биз ўз уйимизда тенг шароитда ўйнаймиз. Арабларга тезкор ўйин ёқмайди.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика