UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  0 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  0 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  0 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  2 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  5 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  8

Сергей Лушан: "Мақсадимиз битта - Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Мақсадимиз битта - Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Сергей Лушан иштирок этди.
"Эртага қийин ўйин бўлишини кутаяпмиз. Иккала жамоага ҳам ғалаба керак. Биз ўзимизнинг бор кучимизни кўрсатишга уринамиз", - дейди Сергей Лушан.

- "Лаҳвия"ни қанчалик ўрганиб чиқдинглар?
- Албатта (кулади). Рақибни ўзимиздан ҳам кўра яхшироқ ўргандик.

Акмал Шораҳмедов: "Эртага қийин учрашув бўлади. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган ва ҳеч бир ўйинни ҳисобини олдиндан айтиб бўлмайди. Имкон қадар эртанги ўйинда ғалаба қозониб ўтган баҳслардаги йўқотилган очколарни ўрнини қоплашга уриниб кўрамиз. Бизни муҳим беллашув кутиб турибди".

- Рақиб сафида Себастян Сория ва Аҳмад Ёсир каби футболчилар эртага майдонга туша олишмайди. Бу жамоага устунлик берадими?

- Яхши янгилик учун раҳмат (кулади). Аммо икки футболчининг ўйнамаслиги уларни кучсизлантириб қўймади. Рақиб таркибида кучли футболчилар жуда кўп.

- Ўйинда турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Рақиб тезкор гол уриши мумкин, ёки сизлар тезкор гол уришингиз мумкин. Кутилмаган ҳолатларга тайёрмисизлар?
- Албатта. Биз тезкор гол урсак дарҳол ҳимояга ётиб олмаймиз. Рақиб гол урса жавоб беришга уринамиз. Лекин футболда олдиндан ҳеч нима деб бўлмайди.

- "Бухоро" билан ўйин эртанги учрашувдан олдин қанчалик ёрдам берди?

- "Бухоро"га қарши баҳс умуман бошқа мусобақадаги ўйин эди. Жамоа 120 фоизга тайёр. Ғалаба учун майдонга тушамиз.

- "Бунёдкор" ОЧЛда жуда ҳам муваффақиятли иштирок этиб келган. Бу сафар ҳам гуруҳдан чиқиш вазифаси уддаланадими?

- Албатта мақсадимиз Чемпионлар лигасини ютиш. Бошқа мақсад бўлиши ҳам мумкин эмас.

- Рақиб жамоа сафида бир қатор машҳур номлар бор. Бу футболчиларга нисбатан алоҳида тайёргарлик кўрилдими?

Акмал Шораҳмедов: - Албатта рақиб сафида номдор футболчилар кўп ва одатда араб жамоаларида кўп нарсани легионерлар ҳал этишади. Владимир Вайс каби футболчилар ўйин тақдирини бир уринишда ҳал этадиган футболчилар сирасига киради. Лекин биз бунга тайёрмиз.

- Жамоа ўтган уй ўйинларида иккита голни пенальтидан ўтказиб юборди. Ҳимоячиларга бу борада кўрсатма бердингизми?
- Бу - футбол. Унда барча нарса бўлиши мумкин. Ҳимоячиларимиз умуман керак бўлмаган жойда қўполлик қилишди ва пенальти ишлаб олишди. Бу ҳолатларни кўриб чиқдик.

- Эртага "Бунёдкор"ни фақат ғалаба қониқтиради. Ниманинг эвазига ғалаба қозонишингиз мумкин?
- Фақат ўйин эвазига. Балки стадион юқорисига "снайпер" қўярмиз (кулади). Вазиятлардан унумли фойдалана олсак ғалаба қозонамиз.

- "Бунёдкор" клуби мухлисларига тилакларингиз.
- Жамоамизга ишонинглар. Шахсан мен ОЧЛда барча клубларимизга мухлислик қиламан.
 
Акмал Шораҳмедов:
- Эртага мухлислардан бизни бор кучлари билан қўллаб туришларини сўраб қолардим. Қанчалик кўп мухлис келса шунча яхши.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика