UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Сергей Даценко: "Абдураимовнинг қўл остида аввал ҳам ўйнаганман" Янгиликлар

Сергей Даценко: "Абдураимовнинг қўл остида аввал ҳам ўйнаганман"

Жорий мавсумда “Андижон” жамоамитз шарафини уч нафар ҳимоя қиладиган бўлди.
Бу легионерлар орасида Сергей Даценкони юртимизга биринчи ташрифи эмас. Даценко 2010 йилда Самарқанднинг “Динамо” клубида айнан Азамат Абдураимовни қўл остида тўп сурганини мухлислар яхши эслашса керак. Маълум муддатли танаффусдан сўнг украиналик ҳимоячи фаолиятини яна Ўзбекистонда давом эттирадиган бўлди. Футболчи “Андижон” жамоаси билан шартнома имзолади. Тошкентдаги йиғин чоғида Даценко билан суҳбатлашиб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олгандик.

- Сизни ўз вақтида Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўйнаганингизни биламиз. Орадан бир неча йил ўтиб яна Ўзбекистонга келдингиз. Айтингчи, бу қандай юз берди?
 - “Полтава” клубидан кетганимдан сўнг эркин ўйинчига айлангандим. “Андижон” жамоаси бош мураббийи Азамат Биродарович билан яхши таниш эдим. Унинг қўл остида 2010 йили Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўйнаганман. Айнан Абдураимовнинг таклифига кўра “Андижон”га келдим.

- Бу танлашингиз мумкин бўлган сўнгги вариантмиди?
 - Украина клубларидан таклифларни кўриб чиқишим мумкин эди. Аммо ҳозирги вазият бунга йўл қўймагани учун ўзимга хориждан жамоа излашган тушдим. Бу орада менга ўзим учун яхши таниш бўлган Ўзбекистондан таклиф тушди. Юртингизни яхши билганим учун ўйланмасдан келишга қарор қилдим. Бундан ташқари ўзимни яна Ўзбекистон чемпионатида синаб кўришни хоҳладим.

- Янги жамоада сизни қандай қабул қилишди?
 - “Андижон” яхши жамоа эканлиги кўриниб турибди. Футболчиларнинг ҳам бирғбирига муносабати ёмон эмас. Лекин таркибга қўшилганимга энди икки кун бўлди. Шунинг учун янги жамоам тўғрисида ҳали етарлича тасаввурга эга эмасман. Янги муҳитга кўникиш учун барибир бироз вақт керак бўлади.

- “Динамо”дан кетганингиздан бери Абдураимов билан алоқани сақлаб қолганмидингиз?
 - Мунтазам равишда гаплашардик дея олмайман. “Полтава”дан кетганимдан сўнг ўзимга жамоа қидира бошладим ва шу орқали Абдураимов билан яна алоқа ўрнатилди.

- Самарқанднинг “Динамо” жамоасидаги фаолиятингизда қандай хотиралар қолган?
 - Бу жамоа билан боғлиқ яхши хотираларим бор. Тўғри, Самарқандда атиги ярим мавсум тўп сурганман холос. Аммо ўшанда “Динамо”да иккинчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмагандик. Ўйлайманки, “Андижон”да бундай ҳолатлар такрорланмайди ва мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

- “Андижон” сафига қўшилиб бирор-бир танишингизни учратмадингизми?
 - Йўқ, жамоадаги футболчиларнинг ҳеч бири билан илгари таниш бўлмаганман. Ўзбекистонда танишларим кўп эмас. Ҳамюртим Андрей Деркачни айтишим мумкин. У билан “Полтава”да бирга ўйнаганмиз. Ҳозирда Деркачни “Машъал”да эканлигини биламан. Бундан ташқари “Андижон” таркибига қўшилган яна бир футболчи Виктор Расков билан эса шу ерга келиб танишдим.

- Ўтган уч йилдан бери чемпионатимизни кузатиб борармидингиз?
 - Албатта, интернет орқали Ўзбекистон чемпионатидаги маълумотларни кузатардим. Мен ўйнагандан бери чемпионатингиз савияси қай даражада ўсганлиги тўғрисида айни дамда бир нима дейишим мушкул. Агар назоратлар ўйинларида майдонга тушсам, шундан сўнг бирор-бир фикр айтишим мумкин. Қолаверса, 15 март куни чемпионат баҳслари бошланади. Агар “Андижон”да қоладиган бўлсам ҳаммасига гувоҳ бўламан.

- Шу кунгача фаолиятингизнинг асосий қисми Украинада ўтган. Шундайми?
 - Бундан 5-6 йил аввал Молдавиянинг “Зимбру” клубида ҳам ўйнаганман. Ватанимда эса “Полтава” клубида уч йил фаолият олиб бордим. Бу жамоада яхши дамларни ўтказдим. Шунингдек, “Гелиос” (Харьков), ЦСКА (Киев) ва “Динамоғ2” (Киев) жамоаларида ҳам тўп сурганман. Жорий мавсумни эса Ўзбекистонда ўтказиш ниятим бор. Бунинг учун “Андижон”да ўзимни кўрсатишга ва яна Азамат Абдураимов бошчилигида ўйнашга ҳаракат қиламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика