Сергеев дубль қайд этган "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" ўртасидаги марказий ўйиндан ГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
19 авг 2020, 14:16
Кеча Coca Cola Суперлигада 10-тур беллашувлари давом эттирилди.

Турнинг марказий тўқнашуви "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди. Унда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро беллашишди. Игорь Сергеевнинг дубли ва Аброр Исмоиловнинг бир голига қўқонликлардан Ҳамидулло Абдуҳамидов жавоб қайтарди. Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги "Қўқон-1912"ни мағлуб этган ҳолда муҳим 3 очкони қўлга киритишди ва турнир жадвалида пешқадамликка қайтишди. 10-турнинг марказий учрашувидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов

"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.


"Қўқон-1912"нинг бошланғич таркиби.


Ўйин кескин курашларга бой ўтди.


Игорь Сергеев яна асосий таркибга қайтди ва буни дубль билан нишонлади.


СС - Суҳроб самолёт)


Норбеков қулай вазиятни кўкка совургандан кейинги лаҳза.


Захирадан тушганлар ичида ўйинга энг яхши киришиб кетган Аброр Исмоилов гол ҳам  уришга муваффақ бўлди.


Владимир Козак бу мавсум биринчи бор майдонга тушди, ҳали ўйнамаганди. Баҳсни марказий ҳимоячи сифатида бошлаган Козак 62-дақиқада А.Исмоилов ҳамда Ш.Аъзамов туширилганидан кейин чап қанот ҳимояга ўтди.


Биргина жавоб тўпини қўқонликларнинг ёш ўйинчиси Ҳамидулло Абдуҳамидов киритди.



10-турнинг марказий учрашувидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia