

23 ёшли ярим ҳимоячига собиқ жамоаси “Сент-Этьен” қизиқмоқда. У мавсум бошида ушбу клубдан испанлар сафига ўтган эди. ФИФА қоидасига биноан ўйинчи бир мавсумда учта клубда ўйнаши мумкин эмас. Шу сабабли “Сент-Этьен” ўйинчи учун энг сўнгги вариант ҳисобланади.
Гилавокининг собиқ клуби “Атлетико”га ўйинчини ижараси учун унинг маошини яримига тенг маблағ таклиф этган, бироқ “матрасчилар” бунга рози бўлишмаган.
Ушбу мавсумда Гилавоги “Атлетико”да 6 та ўйин ўтказган.



