UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  3 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2

Сени яхши кўрамиз, "Металлург" Янгиликлар

Сени яхши кўрамиз, "Металлург"

Бу изҳор менга тегишли эмас, албатта.

Бироз аввал "Пахтакор" клуби ўз майдонида, кутилганидек, "Металлург"ни мағлубиятга учратди. Шунга қарамай, бекободликлар яхши қаршилик кўрсата олишди. Бироқ ғалаба барибир кўпчилик фараз қилган томонга насиб этди. Шу тариқа, Суперлига дорасидаги кетма-кет 16-ўйинда пойтахтликларнинг қўли баланд келди. 

Тошкент вилояти жамоаси охирги марта 7 йил муқаддам, сочимни ёнбошга тараганча, коллеждаги дарсдан қочиб юрган кезларимда ғалаба нашидасини сурган.

“Металлург” (Бекобод) – “Пахтакор” (Тошкент) 2:0

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши).

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Гол: Муроджон Тошматов 24, - 1:0 (Жавоҳир Эсонқулов). Ислом Қобилов 69, - 2:0 (Муроджон Тошматов)

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов (70. Жаҳонгир Абдумўминов, 85), 7. Дониёр Одилов (9. Фарҳод Намозов, 86), 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Фаррух Шотурсунов, 13. Жавоҳир Эсонқулов (19. Эргаш Исмоилов, 90+3), 14. Давронбек Каримқулов, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Муроджон Тошматов, 40. Исломжон Қобилов.

Захира: 91. Зафар Сафоев, 5. Жасур Аҳмедов, 23. Шерзод Жалилов, 77. Саиджон Абдужабборов.

“Пахтакор”: 16. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац (48. Тимур Толипов, 77), 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Жамшид Искандаров, 14. Жамшид Болтабоев (17. Акобир Тўраев, 89), 21. (с) Камолиддин Тожиев, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 55. Жасурбек Хакимов (51. Андрей Сидоров, 46).

Захира: 50. Умиджон Хамроев, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 6. Аббос Отахонов, 32. Жасурбек Яхшибоев.

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев (36), Азимжон Аҳмедов (54), Андрей Сидоров (63).

Четлатиш: Анвар Рашидов (“Пахтакор” мураббийи, 64).

Тўғри, бугунги баҳсда "шерлар" учун "рақибга ҳамла қилиш" осон бўлмади. Кетма-кет 14 ўйиндан буён камида иккита голни ҳадя қиладиган "Пахтакор" бу сафар битта тўп билан кифояланди. 

Ўқувчилик йилларимда директор хонасига кириш мен учун қанчалик нохуш бўлса, "Металлург" учун "Пахтакор" стадионга ташриф буюриш шунчалик аянчли саналади. Пойтахтдаги тархий майдонда ўтган 27 та баҳснинг бирортасида бекободликларнинг қўли баланд келмаган. Устига-устак шулардан атиги иккитасида меҳмонлар бир очколи бўлишган. Қолган барча баҳсда пойтахтликлар тарози палласи оғир тортган. Шундай экан, "Металлург"ни "Пахтакор" яхши кўрмай, ким яхши кўрсин.

Веско Стешевич шогирдларини кейинги турда "Сўғдиёна" кутиб турибди. Хавфли зонага яқин турган клуб бўлажак рақибининг ҳам севимли жамоаларидан бирига айланишни истамаса керак.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика