

Мутахассис сотиб олган жамланмада сюрприз бор экан - "Зенит" бош мураббийи билан кечки овқатга таклифнома. Шундай қилиб, мураббий ўзи билан кечки овқат қилиш имкониятини ютиб олди.
"Сюрпризи бор фанпак (мухлислар учун совға жамланмаси) сотиб олдим. Бир ўзим овқатланяпман" - деб ёзди Семак.

Эслатиб ўтамиз, 42 ёшли мутахассис ўтган йилнинг май ойида "Зенит" бош мураббийи сифатида эълон қилинган эди.



