UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  0 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  31 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  6 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0

Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!" Янгиликлар

Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"

Россиялик футбол агенти Дмитрий Селюк "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюсида "Ланс"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида кескин фикрларни билдирди.

"Мен Хусановни анчадан бери биламан. У Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида ўйнаганида футболчим билан бир хонадонда яшаган. Кўриб турганингиздек, у ўзини кўрсатган ва "Ланс" қизиқишига сабаб бўлган. Кейинроқ Францияга йўл олган. Шу ерда савол туғилади: нега Россия клублари уни пайқамади? Биласизми, баъзан Беларусь ва Ўзбекистондан бўлган футболчиларни РПЛ спорт директорларига таклиф қилсангиз, улар сизга худди сиз хоккейчи ҳақида гапираётгандек қарашади... Ғалати ҳикоя, алоҳида мавзу. Шунчаки тез-тез оёқларингизга қарашингиз керак, булутларда учиб, юлдузларга боқмасдан. Агар сизда 10 млн бўлса, албатта, кимнидир олиб келасиз. Лекин, тушунинг, Ҳусановни топиш пул тўлашдан кўра қийинроқ.

Ҳусановнинг Францияга мослашиши учун бироз вақт керак бўлди. Бу мавсумда эса у ўзини яхши кўрсатди ва энди, айтганларидек, уни "Манчестер Сити" сўраб келди.

Яна бир нарса, ОАВда пайдо бўлган суммалардан ҳайратдаман. Қанақа 50 миллион? Нималар деяпсиз? Мен бунга ишонмайман. Қандайдир ўйин бўлаётганга ўхшайди. 15 млнга ишонган бўлардим. Максимум – 20. 40 млн ва қандайдир бонуслар ҳақида ёзишмоқда. 

Бошқа томондан, "Сити"да жуда кўп пул бор. Эҳтимол, улар бундай харидни амалга оширишга қарор қилишган. Билмадим... Лекин 50 миллион, албатта, жуда кўп! Дунёда марказий ҳимоячи учун шундай пул тўлайдиган кўплаб клубларни биласизми? Мен – йўқ.

Эшитинг, ёзда "Рома" Довбикни "Жирона"дан сотиб олди. 30 миллион эвазига. Бунда эса 50 ҳақида гап кетмоқда...", – деди Селюк.

Аввалроқ ёш футболчининг ўтиши ҳақида Хайрулла Каримов, Сервер Жепаров ва Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашган эди.

Рейтинг: -47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика