UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  26 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  6 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  2 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4

АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида Янгиликлар

АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида

Абдуқодир Ҳусановнинг Европадаги ажойиб ўйинлари барчанинг диққат марказид бўлиб турибди.

Хусусан, футболчимизнинг "Манчестер Сити"га йўл олишига хориж оммавий ахборот воситалари, мутахассислар муносабатларини билдирмоқда. Биз ҳам бу борада ўзимизнинг маҳаллий мураббийларимизнинг фикрларига қулоқ тутдик. 



Хайрулла Каримов (ОКМК фитнесс мураббийи, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси) - Тўғриси бундан жуда хурсанд бўлдим. Абдуқодирни ўйинларини анчадан буён кузатиб келаман. АПЛда ўз ўйинларини кўрсатиб кетишига тилакдошман. Унинг салоҳияти жуда юқори. Гвардиола дунёнинг энг зўр мураббийи. Бундай мураббийнинг қўлига тушишнинг ўзи катта бахт. "Манчестер Сити" янада ўсиши учун яхши имконият деб ўйлайман. Улар ҳам ўзимизга ўхшаган одамлар, космосдан тушиб қолмаган. Шу боис бу ерда ортиқча босим, ҳавотирни ўйлашга ҳожат йўқ. Инсон қилган ишни инсон қила олади. Янги чемпионатга тезда кўникиб кетади ва ўз одоби билан кўп нарсага эришади. Истардимки, бу иш янада хайрли бўлиб Ўзбекистондан кўплаб футболчилар кучли чемпионатларда тўп тепишсин. 

Сервер Жепаров (Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори) - Абдуқодир ўз меҳнати билан жаҳоннинг энг буюк жамоасига боришга муносиб эди. Бу ўзбек футболи тарихидаги АПЛ томон илк ўтиш ҳисобланади. Табиийки, уни бу йўлда тайёрлаган барчага раҳмат айтишимиз керак. Нима ҳам дердим мамлакатимиз футболи учун бу катта ташланган қадам. Омадини берсин деб қоламан. 



Тимур Кападзе (Ўзбекистон МТЖ, ОТЖ собиқ мураббийи) - Абдуқодир Ҳусанов учун ҳаммамиз хурсандмиз ва "Манчестер Сити" либосида кўришни интиқлик билан кутмоқдамиз. Ўзимизнинг ўзбек йигитининг гранд жамоага, топ мураббий қўлига бораётгани ёқимли. Бундай жамоалар ўз-ўзидан футболчи олмайди. Ҳар томонлама кузатишади. Футболчимизни юқори баҳолаётгани ҳам кўп нарсадан дарак бериб турибди. Ўйлайманки, бу ўтиш бизнинг футболимиз учун катта плюс. Боз устига АПЛда ўйнайди. Ҳусановда куч, маҳорат, ёш ҳамма нарсаси бор. У яна ўсадиган бола. Унга дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлишини тилайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика